Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Байрам шодиёналари кўтаринки руҳда давом этмоқда
123
Шу кунларда бутун Ўзбекистон аҳли мамлакатимиз мустақиллигининг 28 йиллиги байрамини кўтаринки руҳда нишонлаш учун қизғин ҳозирлик кўрмоқда. Зеро, бу айём халқимизнинг ҳур ва озод яшаши, бахтли ҳаёти, фаровон турмушига асос бўлувчи энг муҳим сана сифатида тарих зарварақларига битилган.
Байрам шодиёналари кўтаринки руҳда давом этмоқда

“Жонажон Ўзбекистоним мангу бўл омон!” шиори остида мустақиллигимизнинг 28 йиллигига бағишлаб Қорақалпоғистон Республикаси божхона бошқармасида байрам тадбири ўтказилди.

Тадбирда сўзга чиққан бошқарма бошлиғи О.Хожиматов йиғилганларни байрам билан табриклаб, мустақиллик йилларида божхона соҳасида олиб борилган кенг кўламли ислоҳотлар ва уларнинг натижалари, республикамизда тадбиркорлик субъектларига яратилаётган кенг қулайликлар, экспортни рағбатлантириш, импортни оптималлаштириш, мамлакатда тадбиркорлик муҳитини яхшилаш, инвестицион жозибадорликни ошириш, божхона тартиб-таомилларини янада соддалаштириш ва такомиллаштириш борасида божхона органлари томонидан амалга оширилган ишлар самарадорлигига батафсил тўхтаб ўтиб, бугунги таҳликали замонда бебаҳо бойлигимиз бўлган тинч-осойишта, эркин ва обод ҳаётни ҳар томонлама асраб-авайлаш ва мустақиллигимизни мустаҳкамлаш ҳар бир божхона ходимининг ватан олдидаги энг олий бурчи эканлигини таъкидлади.

Тадбирда божхона хизмати органлари ривожига ўзининг муносиб хиссасини қўшиб, халқимизга ўзининг билим ва заковати, маънавий салоҳияти билан виждонан хизмат қилаётган бир гуруҳ ходимлар Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси божхона бошқармасининг фахрий ёрлиқлари, ташаккурномалари, қимматбаҳо совғалари ҳамда пул мукофотлари билан тақдирланди.

Шунингдек, божхона ходимларига навбатдаги махсус унвонлар топширилди.

31.08.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг