Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Байрам тантаналари Хоразмда ўзгача нишонланди
104
Халқимиз учун энг улуғ, энг азиз айём, эркин, обод ва фаровон ҳаёт қуриш йўлидаги барча ютуқ ва муваффақиятларимизнинг асоси бўлган мустақилликнинг йигирма саккиз йиллиги байрами шодиёналари Хоразм вилоятида ҳам кенг нишонланмоқда.
Байрам тантаналари Хоразмда ўзгача нишонланди

Жумладан, “Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон!” шиори остида Хоразм вилояти божхона бошқармасида ҳам байрам тадбири ўтказилди. Байрам тадбири мадҳиямиз садолари остида очиб берилди.

Тадбирда сўзга чиққан бошқарма бошлиғи К.Рахманов йиғилганларни байрам билан самимий табриклаб, барча соҳаларда бўлгани каби божхона тизимида ҳам бўлаётган ислоҳотлар ва эришилган ютуқлар тўғрисида тўхталиб ўтди.

Шундан сўнг, божхона органларида узоқ йиллар виждонан ва сидқидилдан ёндошиб хизмат қилган бир гуруҳ ходимлар навбатдаги махсус унвонлар билан, шунингдек, Давлат божхона қўмитаси ва бошқарманинг фахрий ёрлиқлари, эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Байрам шодиёналари кўтаринки кайфиятда давом этмоқда.

2.09.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг