Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Истиқлол айёминг муборак, азиз ватаним!
96
Жонажон ватанимиз ўз мустақиллигини қўлга киритгани ва мустақил тараққиёт йўлини бошлаганига 28 йил бўлди.
Истиқлол айёминг муборак, азиз ватаним!

Олийжаноб ва фидойи халқимизнинг иродаси, меҳнатсеварлиги, ватанпарварлиги туфайли Ўзбекистон тараққиёт сари дадил қадамлар ташламоқда.

Бугун, ватанимизнинг барча ҳудудларида ушбу қутлуғ айём тантаналари ўзгача бир шукуҳда ўтказилмоқда.

Хусусан, Навоий вилояти божхона бошқармасида ҳам истиқлол байрами кўтаринки руҳда бўлиб ўтди. Тадбирни божхона бошқармаси бошлиғи Б.Қутлимуратов очиб бериб, барча тадбир иштирокчиларини мустақиллик айёми билан самимий муборакбод этди.

Шундан сўнг, ўз хизмат вазифаларини виждонан бажарган бир гуруҳ фидойи ходимлар Давлат божхона қўмитаси ва Навоий вилояти божхона бошқармасининг фахрий ёрлиқ ҳамда эсдалик совғалари билан мукофотландилар. Бундан ташқари, вилоятнинг ижтимоий ҳаётида фаол бўлган бир гуруҳ ходимларга Ёшлар иттифоқининг диплом ва эсдалик совғалари топширилди.

Республикамиз бўйлаб байрам тантаналари давом этмоқда.

2.09.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг