Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Мустақиллик шодиёналари “Тошкент-Аэро”да ҳам хушкайфиятда кутиб олинди
101
Давлатимиз томонидан олиб борилаётган одилона сиёсат, олийжаноб ва фидойи халқимизнинг меҳнатсеварлиги, ватанпарварлиги туфайли ватанимиз тараққиёт сари дадил қадамлар ташламоқда.
Мустақиллик шодиёналари “Тошкент-Аэро”да ҳам хушкайфиятда кутиб олинди

Мана бир неча кундирки, ватанимизнинг барча ҳудудларида мустақиллигимизнинг 28 йиллик қутлуғ байрами кенг нишонланмоқда.

Хусусан, “Тошкент-Аэро” ихтисослаштирилган божхона комплексида ҳам истиқлол байрами кўтаринки руҳда бўлиб ўтди. Тадбирни комплекс бошлиғи Р.Таджиев очиб бериб, барча тадбир иштирокчиларини мустақиллик айёми билан самимий муборакбод этди. Сўнгра, сўз навбати комплекс фахрий ходимларига берилди. Улар ҳам барча ходимларни қутлуғ байрам билан муборакбод этиб, ёш хизматчилардан ўз ўгитларини аяшмади.

Шундан сўнг, ўз хизмат вазифаларини виждонан бажарган бир гуруҳ фидойи ходимлар Давлат божхона қўмитаси ва комплекснинг фахрий ёрлиқ ҳамда эсдалик совғалари билан мукофотландилар, шунингдек, бир қатор ходимлар навбатдаги унвонлар билан тақдирландилар.

Байрам кайфияти кўтаринки руҳда давом этмоқда.

3.09.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг