Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
“Фольксваген”да олиб ўтилаётган қурол тўхтатиб қолинди
200
Божхона ходимлари томонидан навбатдаги қонунбузилиш ҳолатига чек қўйилди.
“Фольксваген”да олиб ўтилаётган қурол тўхтатиб қолинди

Хусусан, Сурхондарё вилояти  “Сариосиё”  чегара божхона постига қўшни давлатдан ўзининг “Фольксваген Джетта” русумли енгил автомашинасида кириб келган хорижий давлат фуқароси Ю.А.  белгиланган тартибда божхона назоратидан ўтказилди.

Текширув натижасида, ушбу шахснинг автомашинасида божхона юк декларациясида кўрсатилмаган ва божхона ходимларининг оғзаки сўровида маълум қилинмаган пневматик тўппонча, 5 дона газ баллони ва 630 дона пўлат ўқлар борлиги аниқланди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона текширувлари олиб борилмоқда.

3.09.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг