Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Яширинча патрон олиб ўтишга уринган фуқаро фош бўлди
164
Божхоначилар томонидан контрабанда ҳолатларига қарши самарали кураш олиб борилмоқда.
Яширинча патрон олиб ўтишга уринган фуқаро фош бўлди

Жумладан, “Тошкент-Аэро” Ихтисослаштирилган божхона комплекси ходимлари томонидан қурол-яроғларнинг ноқонуний айланмасига чек қўйилди.

Хорижий давлатга учиб кетаётган фуқаро С.М.нинг хатти-ҳаракатлари божхоначилар эътиборини тортди ва унинг юклари белгиланган тартибда божхона назоратидан ўтказилди.

Натижада, ушбу шахс декларацияда кўрсатмасдан ва божхоначиларнинг оғзаки сўровида маълум қилмасдан 7,62 мм. калибрдаги “СВД” ўқотар қуролининг патронини олиб ўтишга уринганлиги аниқланди.

Ҳозирда ушбу холат юзасидан текширув ишлари олиб борилмоқда.

3.09.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг