Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Божхоначилар 113 миллион сўмлик тамаки ортилган “Кобальт”ни тўхтатишди
193
Божхоначилар томонидан божхона қонунбузилиши ҳолатларига қарши тизимли равишда кураш олиб борилмоқда.
Божхоначилар 113 миллион сўмлик тамаки ортилган  “Кобальт”ни тўхтатишди

Фарғона вилояти божхона бошқармаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида тамаки маҳсулотларини яширинча олиб киришга бўлган уринишга чек қўйилди.

Жумладан, фуқаро Х.И. бошқарувидаги “Кобальт” русумли автомашина тўхтатилиб, белгиланган тартибда назоратдан ўтказилди. Натижада, ушбу шахснинг автомашинаси салони ва юкхонасида акциз маркалари билан маркаланмаган  ва тегишли ҳужжатлари бўлмаган умумий қиймати 112,6 миллион сўмлик 9125 қути тамаки маҳсулотлари борлиги аниқланди.

Ҳозирда юқоридаги ҳолат юзасидан божхона текширувлари давом эттирилмоқда.

3.09.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг