Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Тақиқланган дори воситаларини юртимизга олиб киришга уринган шахслар тўхтатиб қолинди
171
Божхоначилар томонидан таркибида психотроп ва гиёҳвандлик моддалари мавжуд бўлган дори воситаларининг республикамизга ноқонуний олиб кирилишига доир навбатдаги божхона қоидабузарликлари фош қилинди.
Тақиқланган дори воситаларини юртимизга олиб киришга уринган шахслар тўхтатиб қолинди

Жумладан, Тошкент шаҳар божхона бошқармаси “Келес” темир йўл чегара божхона пости ходимлари томонидан “Алмата-Нукус” халқаро йўловчи поездининг йўловчиларидан бири, хорижий фуқаро  Ж.Р.нинг юклари текширилди.

Натижада, ушбу шахснинг юклари орасида декларацияланмаган ҳамда божхона ходимининг оғзаки сўровида айтилмаган таркибида гиёҳвандлик моддаси мавжуд бўлган 50 дона “Трамадол ланнахер” номли  дори воситаларини божхона назоратидан яшириб олиб келаётгани фош этилди.

Шунингдек, “Бош почтампт” ташқи иқтисодий фаолият божхона пости ходимлари томонидан фуқаролар Ш.Ў. ва В.Н. номига хориждан юборилган почта жўнатмалари божхона кўригидан ўтказилганида,  божхона декларациясида кўрсатилмаган таркибида психотроп моддаси бўлган 30 дона “Dexamol” ҳамда 20 дона “Феназепам” номли дори воситалари борлиги аниқланди.

Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан божхона текширувлари давом эттирилмоқда.

4.09.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг