Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Гиёҳванд моддалар ноқонуний сақланаётган хонадон фош этилди
157
Божхона органлари томонидан гиёҳванд моддаларнинг ноқонуний айланмасига қарши тизимли равишда кураш олиб борилмоқда.
Гиёҳванд моддалар ноқонуний сақланаётган хонадон фош этилди

Жумладан, Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими томонидан вилоят Ички ишлар бошқармаси ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, “оғу”ларни парвариш қилаётган фуқаронинг қилмишлари фош этилди.

Узун туманида яшовчи фуқаро А.А.нинг яшаш хонадонидаги томорқаси холислар иштирокида кўздан кечирилганда, хонадондаги супурги ўтлари тагига яширилган узилган ҳолатдаги 4 туп наша гиёҳвандлик ўсимлиги ва қуритишга тайёрлаб қўйилган 4,7 килограмм “марихуана” гиёҳвандлик моддаси борлиги аниқланди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

4.09.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг