Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Божхоначилар биринчи қўнғироқ тадбирида иштирок этишди
332
Мустақиллик байрамининг 28 йиллиги муносабати билан Жиззах вилоятининг Янгиобод туманида ташкил этилган 19-умумтаълим мактабининг биноси янги ўқув йилида фойдаланишга топширилди.
Божхоначилар биринчи қўнғироқ тадбирида иштирок этишди

Янги таълим масканида бўлиб ўтган биринчи қўнғироқ тантанали маросимида Янгиобод тумани халқ таълими бўлими вакиллари, Жиззах вилоят божхона бошқармаси бошлиғи Д.Юсупов ва бошқа мутасадди ташкилот вакиллари иштирок этдилар.

Таъкидлаш жоизки, бугун ёшларнинг замонавий масканларда таълим олиши ва бошланғич таълим сирларини пухта эгаллаши, хорижий тилларни ўрганиши учун барча шароитни яратишга қаратилаётган доимий эътибор юксак самаралар бермоқда.

Қолаверса, келажак авлодга муносиб таълим-тарбия бериш таълим соҳаси вакиллари олдидаги энг масъулиятли вазифа ва юксак бурч ҳисобланади. Тадбирда сўз олган Жиззах вилояти божхона бошқармаси бошлиғи Д.Юсупов ушбу масалага алоҳида тўхталиб, мактабнинг ўқитувчи ва ўқувчиларини ушбу янги ўқув йилида олдиларига катта марраларни мақсад қилиб қўйишларига, энди ўқишни бошлаган 1-синф ўқувчиларига эса бошланғич таълимни юқори кайфият ва шижоат билан бошлашларига тилак билдирди. Шундан сўнг, вилоят божхона бошқармаси бошлиғи юқори синфдаги ўқувчиларга "Мустақиллик дарси"ни ўтиб берди.

Тадбир сўнггида 1-синф ўқувчиларига бошланғич таълим учун зарур дарслик ва адабиётлар билан тўлдирилган ўқув портфеллари муҳтарам Президентимизнинг совғаси сифатида тақдим этилди.

4.09.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг