Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Божхона институтида “Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон!” шиори остида мустақиллик дарси ташкил этилди
144
Бугун юртимизда муборак айём “Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон!” деган шиор остида муқаддас Ватанимиз истиқлолга эришганлигининг 28 йиллиги байрами кенг нишонланмоқда. Ушбу тарихан қисқа давр мобайнида юртимиз мустақил давлат сифатида дунё ҳамжамиятида ўз ўрнига эга бўлди.
Божхона институтида “Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон!” шиори остида мустақиллик дарси ташкил этилди

Божхона институтида жорий ўқув йилининг дастлабки кунида  Ўзбекистон Республикаси Давлат мустақиллигининг 28 йиллиги муносабати билан “Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон!”шиори остида мустақиллик дарси ташкил этилди.

Мазкур тадбирда адабиётшунос олим Раҳмон Қўчқор, сиёсатшунос олим Д.Муитов ҳамда институт профессор-ўқитувчилар ва курсантлар иштирок этдилар.

Тадбирда маърузачилар мамлакатимиз тарихида ўчмас саҳифа очган буюк истиқлол туфайли Ўзбекистон ўтган давр мобайнида жаҳон ҳамжамиятидан муносиб ўрин эгаллаб, миллий тикланишдан миллий юксалиш сари дадил илгарилаб бораётганини, халқимиз учун мустақиллик энг буюк неъмат эканлиги, бу осуда кунлар учун маърифатпарвар, эрксевар аждодларимизнинг асрий орзу-умидлари бугун мустақиллик туфайли рўёбга чиқиб, шундай бахтли давр бизга насиб этганлиги ва бахтли онларни ҳар биримиз ўз садоқатли меҳнатимиз билан келажак авлодга, бахтли келажак қолдиришимиз зарурлиги тўғрисида фикр билдириб ўтдилар.

Тадбир давомида Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 28 йиллиги муносабати билан бир гуруҳ ходим ҳамда курсантлар Давлат божхона қўмитаси раиси ва Институт бошлиғининг фахрий ёрлиқлари билан тақдирландилар.

4.09.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг