Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Автомашина эҳтиёт қисмларини божхона чегарасидан ноқонуний олиб ўтишга уриниш бартараф этилди
112
Ҳужжатларда кўрсатилмаган катта миқдордаги товарларнинг ноқонуний тарзда юртимизга олиб кирилишига бўлган уриниш божхоначилар томонидан фош қилинди.
Автомашина эҳтиёт қисмларини  божхона чегарасидан ноқонуний олиб ўтишга уриниш бартараф этилди

Жумладан, Бухоро вилояти божхона бошқармаси “Олот” чегара божхона постига қўшни мамлакатдан кириб келган фуқаро Г.К. бошқарувидаги юк автомашинаси белгиланган тартибда текширилди.

Натижада,  мазкур юк автомашинасида ҳужжатларда кўрсатилганидан ортиқча бўлган ва божхона ходимларига маълум қилинмаган умумий қиймати 40,4 миллион сўмлик аввал фойдаланилган автомашина эҳтиёт қисмлари борлиги аниқланди.

Айни пайтда мазкур ҳолат юзасидан текширув ишлари олиб борилмоқда.

6.09.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг