Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
“Очиқ мулоқот” кўрсатувида туризм соҳасига эътибор қаратилди
148
Бугунги кунда Самарқанд вилоятида 551 та туристик намойиш этиш объектлари, 138 та меҳмонхона (5823 ўринли), 118 та оилавий уй меҳмонхоналар (1045 ўринли), 100 га яқин миллий ва европа таомлари ресторанлари ҳамда миллий услубдаги чойхоналар, шунингдек, 164 та туроператорлик субъектлари фаолият юритмоқда.
“Очиқ мулоқот” кўрсатувида туризм соҳасига эътибор қаратилди

Шу билан биргаликда, 230 та туристик синфга мансуб автотранспорт воситалари ҳамда ҳамроҳ-таржимонлар сайёҳларга хизмат кўрсатмоқда.

Самарқанд вилояти телерадиокомпаниясининг навбатдаги “Очиқ мулоқот” кўрсатуви вилоятимизда туризм соҳасини ривожлантириш борасида амалга оширилаётган чора-тадбирларга бағишланди.

Унда Самарқанд вилояти ҳокимининг Туризмни ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Батиржон Нуруллаев, вилоят туризмни ривожлантириш департаменти ва вилоят божхона бошқармаси ходимлари ҳамда туризм соҳасига дахлдор ташкилот ва идора вакиллари иштирок этди.

Кўрсатув бошида вилоят ҳокимининг ўринбосари Б.Нуруллаев соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотларнинг мазмун-моҳияти тўғрисида маълумот берди.

– 2019 йил 7 ой давомида вилоятга жами 2,0 млн. туристлар ташриф буюрган. Шундан 157 та мамлакатдан 359 минг нафардан зиёд хорижий сайёҳлар меҳмон бўлишган. Сайёҳларнинг ташрифи ўтган йилга нисбатан икки баробарга ошиб, туризм соҳасида экспорт ҳажми 111,1 млн. АҚШ долларни ташкил қилди.

Маълумки, Давлатимиз раҳбари ташаббуслари билан юртимизга ташриф буюраётган сайёҳларга қулайлик яратиш мақсадида республикамизнинг барча халқаро аэропортлари каби 2018 йил 1 январдан бошлаб Самарқанд аэропортида ҳам “яшил” ва “қизил” йўлак тизими жорий этилди.

Икки йўлакли тизим жорий этишдан олдин Ўзбекистон Республикасига Самарқанд аэропорти орқали кириб келишда йўловчиларга багажларини қабул қилиб, чегара ва божхона назоратидан ўтиш учун ўртача 2 соатгача вақт сарфлаган бўлса, эндиликда ушбу жараён ўртача 30-45 дақиқагача бўлган вақтда амалга оширилмоқда.

Таҳлилларга эътибор қаратсак, 2019 йил январь-август ойлари давомида “яшил” йўлак орқали 97,4 фоиз ва “қизил” йўлакда эса 2,6 фоиз йўловчилар ҳаракатланган.

Бундан ташқари сўзга чиққан “Самарқанд аэропорти” чегара божхона пости бошлиғи в.б. И.Туропов шуни таъкидлаб ўтдики, ҳафтада бир бор чартер рейслари ташкил этилгани, жамоатчилик фикрини ўрганиш мақсадида шаҳримизга ташриф буюрган сайёҳларнинг фикр ва таклифларини божхона ходимлари ўрганишмоқда.

Албатта, мақсад аниқ, шу йўл билан мамлакатимизда туризм соҳасида учраётган камчиликларни билиб олиб, уларни бартараф этишдан иборатдир.

“Очиқ мулоқот” давомида телетомошабинлардан келиб тушган саволларга соҳа мутасаддилари томонидан жавоблар қайтарилди.

Эътиборлиси, вилоятимизда ҳали туризм соҳасида қилиниши лозим бўлган ишлар кўплиги маълум бўлди. Демак, бу борада соҳага масъул бўлган барча ташкилот ва идоралар биргаликда фаолият юритишиб, Самарқандни дунё туризм шаҳарлари орасида ўз ўрнини топиб, йирик сайёҳлик марказига айланишига ўз ҳиссаларини қўшишлари даркор.

 

Самарқанд вилояти божхона бошқармаси

Ахборот хизмати

 

7.09.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг