Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Коррупцияга қарши курашиш – долзарб вазифа
181
Ҳар биримиз коррупция ва унинг аянчли оқибатлари ҳақида жуда кўп бора эшитганмиз.
Коррупцияга қарши курашиш – долзарб вазифа

Коррупция ҳақида жуда кўп изланишлар, илмий асарлар, таҳлилий маълумотлар тайёрланган. Уни бутунлай бартараф этиш бўйича ҳатто халқаро конвенциялар қабул қилинган. Бироқ, шунга қарамасдан коррупция ҳали ҳамон инсоният ривожига тўсиқ бўлаётган энг катта хавфлардан бири бўлиб қолмоқда. Хўш, унда нима қилиш керак? Қандай чора-тадбирлар орқали коррупцияни бартараф этишда самарали натижага эришиш мумкин деган ҳақли савол туғилади.

Келинг, даставввал коррупциянинг ўзи нима, у қандай турларга бўлиниши ҳақида фикр юритсак.

Юридик нуқтаи назардан коррупция бу – мансаб мавқеидан шахсий мақсадларда фойдаланиш билан боғлиқ бўлган жиноят тури ҳисобланади.

“Коррупция” атамаси “бузиш, пора эвазига оғдириш” деган маънони англатадиган лотинча “corruptio” сўзидан келиб чиққан. Юридик энциклопедияларда, “коррупция – мансабдор шахслар томонидан уларга берилган ҳуқуқлар ва ҳокимият имкониятларидан шахсий бойлик орттириш учун фойдаланишда ифодаланувчи сиёсат ёки давлат бошқаруви соҳасидаги жиноий фаолиятдир” дея таърифланади.

Демак, акасарият ҳолларда коррупция деганда давлат хизматчилари томонидан шахсий манфаатларни кўзлаб, бойлик орттириш мақсадида халқдан пора олиш, қонунга хилоф даромадларни қўлга киритиш тушунилади. Аммо, давлат амалдорларигина эмас, балки, давлат ташкилотида ишламайдиган фуқаролар ҳам коррупцияга доир муносабатларнинг иштирокчилари бўлиши мумкин.

Шунинг учун ҳам ҳар бир инсон ўзининг иймон-эътиқодига, ҳаётда мустаҳкам позициясига эга бўлиб, жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалсагина коррупцияга том маънода барҳам бериш мумкин.

7.09.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг