Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
ИИВ академик лицейида“Ватанпарварлик – олий фазилат” мавзусида учрашув ташкил этилди.
120
Дунёда ҳар бир халқнинг ўз қаҳрамони, ҳар бир миллатнинг эса фидойи ўғлонлари бўлади.
ИИВ академик лицейида“Ватанпарварлик – олий фазилат” мавзусида учрашув ташкил этилди.

Уларнинг жасурлиги, қаҳрамонлиги, ватанпарварлиги асрлар ўтсада тиллардан тилларга ўтиб мангу яшайди. Бугунги кунда дунё шиддат билан ривожланиб, минтақалар ва давлатлар ўртасидаги иқтисодий, сиёсий алоқалар тобора қалтис кўриниш касб этаётган бир пайтда ҳар бир ёшни ана шундай ватанпарварлик руҳида тарбиялаш жуда муҳим аҳамият касб этади. Албатта, ватанпарварлик қўлига қурол олиб уни қўриқлаш, ёки жаҳон ареналарида юрт байроғини кўкларга кўтариш билангина ўлчанмайди. Ҳар бир инсон, у қайси касб эгаси бўлишидан қатъи назар, ўзининг ҳалол меҳнати, намунали одоби, тоза қалби орқали ватанпарвар бўлиши мумкин. Зеро, буюк рус адиби Г. Чернишевский таъкидлаганидек “Ватанпарвар – ватанга хизмат қилаётган кишидир, ватан эса бу авваламбор халқдир.”

Навоий шаҳридаги ИИВ академик лицейида ташкил этилган навбатдаги учрашув ҳам айни шу масалаларга бағишланди. Тадбирда Навоий вилояти божхона бошқармаси ва Ёшлар Иттифоқининг масъул ходимлари ҳамда лицей талабалари иштирок этдилар.

Учрашув давомида сўзга чиққанлар томонидан ватанпарварлик сўзининг моҳияти, чинакам ватанпарвар инсон ўзида мужассам қилиши лозим бўлган инсоний сифатлар ҳақида фикр юритилди.

Шундан сўнг тадбир очиқ мулоқот шаклида давом эттирилиб, кўп сонли талабалар мурожаатига асосан, божхона институтига ўқишга кириш тартиби, имтиҳон топшириладиган фанлар рўйхати, қабул квотаси, шунингдек, институтда тингловчилар учун яратилган шароитлар тўғрисида батафсил маълумот берилди.

7.09.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг