Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Марихуана олиб ўтишга уринган фуқаро фош бўлди
191
Божхоначилар гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний айланмасига қарши самарали кураш олиб боришмоқда.
Марихуана олиб ўтишга уринган фуқаро фош бўлди

Жумладан, “Тошкент-Аэро” ихтисослаштирилган божхона пости ходимлари томонидан гиёҳвандлик воситасини олиб ўтишга уринган фуқаро тўхтатиб қолинди.

Жумладан, хорижга учиб кетаётган фуқаро К.Е.нинг хатти-ҳаракатлари божхоначилар эътиборини тортди ва ушбу шахс белгиланган тартибда божхона назоратидан ўтказилди.

Натижада, унинг юклари орасида оғирлиги 7,53 грамм бўлган марихуана гиёҳвандлик моддаси ва махсус марихуана майдалагичи, тарози, электрон тарози, чилим, найчалар ҳам резина бўлакчалар борлиги аниқланди.

Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан божхона текширувлари давом эттирилмоқда.

9.09.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг