Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
“Темур тузуклари билимдони” танловида божхона ходими фахрли ўринни қўлга киритди
190
Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан ўзаро ҳамкорлик асосида ходимлар ўртасидаги ҳамкорликни ва соғлом муҳитни шакллантириш, уларнинг спортга, интеллектуал ўйинларга бўлган қизиқишини ошириш мақсадида турли мусобақа ва танловлар мунтазам ўтказиб келинмоқда.
“Темур тузуклари билимдони” танловида божхона ходими фахрли ўринни қўлга киритди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари харбий хизматчиларининг маънавий-маърифий савиясини ошириш тизимини тубдан такомиллаштириш тўғрисида” ПҚ-3898-сон қарори, ижроси доирасида  Давлат божхона қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Миллий гвардия, Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинлари ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий кенгаши билан хамкорликда “Темур тузуклари билимдони” танлови ўтказилди. Уч босқичда ўтказилган танловнинг биринчи босқичида Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари тизимидаги Ёшлар иттифоқининг бошланғич ташкилотлари фаолияти йўлга қўйилган ҳарбий қисм ва муассасларда, хусусан Тошкент вилояти божхона бошқармасида ҳам тест синови шаклида ўтказилди. Тест синови якунларига кўра, Зариф Суванов энг юқори балл ва биринчи ўринни олган ҳолда танловнинг иккинчи босқичига йўлланмани қўлга киритди.

 Танловнинг иккинчи босқичида Тошкент вилоятида жойлашган ҳарбий қисм ва муассасалардан биринчи ўринни олган жами 36 нафар иштирокчи қатнашди. Танловнинг вилоят босқичи натижаларига кўра, Тошкент вилояти божхона бошқармаси ходими Зариф Суванов фахрли учинчи ўринни эгаллади ва китоблар тўплами, диплом ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирланди.

11.09.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг