Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Тадбиркорларнинг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш йўлида божхоначилар муносиб ҳисса қўшмоқда
58
Бугун тадбиркорга ҳамма ҳавасда. Боиси, ишбилармон, юрагида ўти бор, ўз ғояларини амалиётда ҳам бажара оладиган, юрт равнақи ва ривожи йўлида ҳаракат қилаётган тадбиркорларга барча шароитлар муҳайё.
Тадбиркорларнинг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш йўлида божхоначилар муносиб ҳисса қўшмоқда

Қолаверса, фаолияти давомида тўсиқларга учрамаслиги учун тадбиркор энг аввало ҳуқуқий саводхон бўлиши лозим. Бошлаган фаолият тури бўйича эса етарли маълумот ва янгиликларни билиши зарур.

Жиззах вилоят адлия ва божхона бошқармалари, вилоят прокуратураси ҳамда бир қатор давлат органлари ва мутасадди ташкилотлари билан ҳамкорликда ташкил этилган тадбир ҳам тадбиркорларнинг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш ва соҳани ривожлантириш йўлидаги яна бир муҳим қадам бўлиб хизмат қилди.

“Тадбиркорлар ҳуқуқ марафони” номли тадбирда барча мутасадди ташкилот ва муассасалар вакиллари ўз йўналишлари бўйича тадбиркорлик соҳасига оид бўлган барча янгилик ва қулайликлар билан тадбиркорларни таништиришди.

Жиззах вилояти божхона бошқармаси мутахассислари ҳам тадбир давомида тадбиркорларга қулайлик яратиш мақсадида божхона соҳасида қабул қилинаётган қарор ва фармонлар мазмун-моҳияти, божхона тўловлари бўйича имтиёзлар юзасидан батафсил маълумотлар беришди.

Жиззах вилояти ўзининг инвестицион жозибадорлиги, ишлаб чиқариш ва савдо потенциалининг юқори эканлиги билан нафақат юртдошларимизнинг балки чет эллик инвесторларни ҳам ўзига жалб этмоқда. Мазкур тадбирдан кўзланган асосий мақсад ҳам юртимизда яратилаётган мана шундай кенг кўламдаги янгиликлар ва қулайликлар билан тадбиркорлар ва тадбиркорлик соҳасини энди йўлга қўймоқчи бўлган юртдошларимизни таништириш, улар фаолиятини қўллаб-қувватлаш ҳамда тўғри йўл кўрсатишдан иборатдир.                                             

 

11.09.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг