Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Божхона институтида маърифий тадбир ўтказилди
105
Жорий йилнинг декабрь ойида юртимизда умумдавлат миқёсида катта сиёсий тадбир – Ўзбекистон Республикаси Олий мажлиси Қонунчилик палатаси халқ депутатлари, туман ва шаҳар Кенгашларига навбатдаги сайловлар бўлиб ўтиши кутилмоқда.
Божхона институтида маърифий тадбир ўтказилди

Шу жараён олдидан мамлакатимизда сайлов қонунчилиги, Ўзбекистон Республикасининг Сайлов Кодекси мазмун-моҳияти, устувор йўналишларини шахсий таркиб ва курсантларга батафсил етказиш мақсадида жорий йилнинг 9 сентябрь куни Божхона институтида маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви  академияси “Бошқарув маҳорати” кафедраси мудири, ю.ф.н, доц Шавкат Асадов сайлов қонунчилиги, аҳолининг сиёсий фаоллиги ва ҳуқуқий маданиятига бағишланган маърузаси билан иштирок этди.

Тадбир давомида Ўзбекистон божхона хизмати Фахрийлар уюшмаси раиси Деҳқонбой Кудриддинов сўзга чиқиб, курсантларнинг келгусидаги фаолиятида собитлик билан хизмат қилишини таъкидлаб ўтди.

Шундан сўнг, Ўзбекистон божхона хизмати фахрийлари Уюшмаси раиси Д.Кудриддинов томонидан Божхона институтида намунали хулқи ва билими билан тенгдошларига ўрнак бўлаётган, иқтидорли ва аълочи курсантлар учун жорий қилинган  кўчма вимпел ва кўкрак нишонининг навбатдаги соҳиблари тақдирланди. Мукофотланган курсантларнинг ота-оналарига божхона фахрийлари номидан миннатдорлик мактублари ҳам йўлланди.

Божхона тизими учун кадрлар тайёрлаш ишига кўмаклашиш, тингловчиларда танлаган касбига қизиқиш ва садоқатини ошириш, уларни миллий божхона тарихи ва анъаналари руҳида тарбиялаш, иқтисодий, ҳуқуқий, эстетик билимларни, шунингдек, хорижий тилларни мукаммал эгаллашга даъват қилиш, интизоми ва намунали хулқи, спортда юқори натижаларга эришиши йўлида ёрдам бериш учун йўлга қўйилган бу хайрли анъана мана бир неча йилдирки давом этиб келмоқда.

13.09.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг