Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Бизнинг жамиятда коррупцияга ўрин йўқ
123
Инсонни қийин аҳволга туширадиган, руҳан эзадиган ҳолатлар ичида энг оғири адолатсизлик ҳисобланади, дейиш мумкин.
Бизнинг жамиятда коррупцияга ўрин йўқ

Унинг бир илдизи коррупция билан боғлиқ бўлиб, бу шахснинг ўз мансаб ёки хизмат мавқеидан шахсий манфаатларини ёхуд ўзгаларнинг манфаатларини кўзлаб моддий наф олиш мақсадида қонунга хилоф равишда фойдаланиши, бундай нафни қонунга хилоф равишда тақдим этишида ифодаланади.     

Бугунги кунда мамлакатимизда коррупцияга қарши курашиш давлат сиёсатининг энг устувор йўналишларидан бири ҳисобланади. Жамият тараққиёти кушандаси бўлган ушбу иллатга қарши курашиш борасида божхона органларида ҳам муросасиз кураш олиб борилмоқда.

Хусусан, Наманган вилояти божхона бошқармаси томонидан коррупцияга қарши курашиш борасида мунтазам равишда чора-тадбирлар амалга оширилиб келинмоқда.

Масалан, тадбиркорлар ва жисмоний шахсларнинг манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида вилоят божхона бошқармасида 69-234-33-01 рақамли “Ишонч телефони” тизими  фаолият олиб бормоқда. Бу эса жисмоний ёки юридик шахслар божхона органлари ходимларининг ноқонуний хатти-ҳаракатлари ҳамда содир этилган ҳамда содир этилаётган жиноятлар ҳақидаги хабар ва маълумотларни ариза ёки шикоятлар кўринишида тақдим этиш имконини беради. 

Бошқарма Ўз хавфсизлик гуруҳи томонидан бошқарма аппарати ва постларида коррупцияга қарши курашиш бўйича мунтазам равишда  тадбиркорлар ҳамда фуқаролар билан семинарлар, матбуот анжуманлари ва очиқ мулоқотлар ташкил қилиниб, тадбирларда ушбу йўналишга тегишли аноним сўровномалар ўтказилиб бу бўйича таҳлил қилиб борилмоқда. Шахсий таркиб орасида тамагирлик, хизмат интизоми ва қонунчиликни бузилиши каби салбий ҳолатларни олдини олиш борасида ходимлар ва оила аъзолари билан индувидуал ҳамда жамоа тарзда  профилактик суҳбатлар олиб борилмоқда.

Бошқарманинг “Ишонч телефони” оммавий ахборот воситаларида яъни телевидение, радио, босма ва электрон нашрлар орқали кенг омма эътиборига мунтазам эълон қилиб борилган.

Бундан ташқари бошқарма ва божхона постларида ДБҚнинг
11-08 “Ишонч телефони” акс эттирилган антикоррупцион мазмундаги электрон таблолар ҳамда фуқароларнинг ариза, шикояти ҳамда таклифларини қабул қилиш мақсадида “Ишонч қутилари” ҳам ташкил этилган.

Бугунги кунда мамлакатимизда олиб борилаётган ислоҳотларнинг таг замирида халқимизнинг фаровон ҳаёти турибди. Шундай экан бизнинг жамиятда бу каби жирканч иллатга ўрин бермаслигимиз лозим. Бунинг учун барчамиз бирдек харакат қилишимиз керак.

 

13.09.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг