Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Нақд хорижий валютани олиб чиқишга уринган шахс қўлга олинди
217
Андижон вилоят божхона бошқармаси “Маданият” чегара божхона пости ходимлари томонидан навбатдаги ҳуқуқбузарлик ҳолати ўз вақтида фош этилди.
Нақд хорижий валютани олиб чиқишга уринган шахс  қўлга олинди

Қўшни мамлакатга йўл олган фуқаро Т.С белгиланган тартибда божхона назоратидан ўтказилди.

Натижада, ушбу шахс 2400 АҚШ долларини кийимлари орасига яширган ҳолда олиб ўтмоқчи бўлгани маълум бўлди.

Аниқланишича, юқоридаги пуллар фуқаро Х.У.га тегишли бўлиб, пулларни фуқаро Т.С. маълум бир ҳақ эвазига олиб ўтиб беришга келишган экан.

Мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

13.09.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг