Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Жиззахда ёшлар Пресс-клуби ташкил этилди
120
Мамлакатимизда ҳуқуқий демократик давлат ва кучли фуқаролик жамияти барпо этиш жараёнида инсон ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш, фуқароларнинг ҳуқуқий, ижтимоий-маънавий фаоллигини юксалтиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Жиззахда ёшлар Пресс-клуби ташкил этилди

Жиззах вилоятида аҳоли, айниқса, ёшларнинг ҳуқуқий маданиятини ошириш, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 27 майдаги ПФ-5789-сонли Коррупцияга қарши курашиш Дастурига асосан вилоятда олиб борилаётган ишлар таҳлилига бағишлаб ёшлар Пресс-клуби ташкил этилди.

“Ёшлар инновацион маркази”ининг фаоллар залида бўлиб ўтган учрашувда вилоятдаги бошқарма ва ташкилотларнинг ёш раҳбар ходимлари, журналистлар, ўқитувчилар ва талабалар иштирок этишди.

Пресс-клубда Жиззах вилояти божхона бошқармасининг Ўз хавфсизлик гуруҳи бошлиғи Б.Анварханов ҳам сўзга чиқиб, коррупциянинг мамлакат ижтимоий-иқтисодий тараққиётидаги таҳдиди, жамиятнинг маънавий-ахлоқий асосларига салбий таъсири, ҳақида ўз фикр ва таклифларини билдириб ўтди.

Шунингдек, божхона соҳасида коррупцияга қарши олиб борилаётган ишлар юзасидан берилган саволларга ҳам божхона ходимлари томонидан батафсил жавоб ва маълумотлар берилди.

Тадбир давомида иштирокчи ёшлар томонидан коррупцияга қарши кураш борасида таклиф мулоҳазалар ҳам билдирилди.

Шу ўринда айтиш керакки, тамагирликка қўл урган шахсларни шунчаки жазога тортиш билан коррупцияга чек қўйиб бўлмайди. Қачонки, бу иллатга қарши барчада, айниқса, ёшларда муросасиз муносабат қарор топса, уни илдизи билан йўқотиш мумкин. Бунга эса самарали тарғибот билангина эришиш мумкин. Зеро, ҳар бир жиноят, хусусан, коррупция замирида ҳам билимсизлик, қонунларни, ўз ҳуқуқларини билмаслик ётади.

14.09.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг