Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Бешта ташаббус – ёшлар қаноти!
168
Муҳтарам Президентимизнинг ёшлар маънавиятини юксалтириш ва уларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш бўйича бешта муҳим ташаббуси доирасида Божхона институтида “Ёшлар маънавиятини юксалтириш, улар ўртасида китобхонликни кенг тарғиб қилиш” бўйича тизимли ишлар амалга оширилган.
Бешта ташаббус – ёшлар қаноти!

  Божхона институтида таҳсил олувчи курсантлар орасидан ижодга лаёқатли ёшларни аниқлаш ва уларнинг ижод намуналарини чоп этиш, улар ўртасида китобхонлик маданиятини юксалтиришга қаратилган тизимли ишлар амалга оширилмоқда.
  Жумладан, куни кеча Божхона институтида Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси билан ҳамкорликда “Китоб ва китобхонлик – инсон маънавияти кўзгуси” мавзусида маънавий – маърифий тадбир ташкил этилди. Тадбирга Ёзувчилар уюшмаси ёшлар масалалари бўйича раис ўринбосари, шоир Нодир Жонузоқ ва “Yoshlik” журнали бош муҳаррири Фарход Ҳайит ташриф буюрди.
   Тадбирда сўз олган шоирлар муҳтарам Президентимизнинг бешта муҳим ташаббуслари Ватанга, халққа хизмат қиладиган фидоий авлодни тарбиялашга қаратилганлиги, ушбу ташаббусда айнан китоб мутолааси орқали инсон маънавияти юксакликка эришига алоҳида урғу қаратилганини таъкидлаб ўтдилар. Бугун китоб мутолаасига қаратилаётган улкан эътибор халқнинг тарихи, келажагига қаратилган эътибордир, зеро инсон китоб ўқиш орқали ўзлигини англайди, миллий ғурур туйғуси шаклланади ва унда бугунги глобаллашув шароитида турли зарарли ахборот оқимининг таъсирига қарши иммунитет шаклланади ҳамда ўз позицияси, мустақил дунё қарашга эга, ўз олдига тўғри марра қўядиган бўлиб шаклланади.

   Маънавий бойликларимизни асраб-авайлаш ва ёш авлод қалбига жо этиш учун аввало уларнинг мазмун-моҳиятини теран англамоқ зарур. Бу асар маънавият мавзусида ғоят муҳим манба, таъбир жоиз бўлса – ишончли қўлланма, дейиш мумкин. Асрлар давомида халқимиз не-не синовларни кўрган аждодларимизни ҳеч ким тилидан, иймон-эътиқодидан, урф-одатларидан, миллий қадриятларидан жудо қила олмаган. Биз ўз аждодларимизнинг Ватан озодлиги йўлида кўрсатган жасоратлари, илм-фан, маданият соҳалардаги дунё тараққиёт тамаддунига қўшишган улкан ҳиссаларини биз фақатгина китоб орқали англаб етамиз.

    Ижодкорлар томонидан яратилган замонавий ўзбек ва жаҳон адабиётлари билан бир қаторда “Темур тузуклари”, “Тўрт улус тарихи”, “Бобурнома” каби тарихий адабиётларни мутолаа қилиш инсонда сиёсий онг, таҳлилий фикрлаш қобилиятини шакллантиришини таъкидлаб ўтдилар.
    Шунингдек, тадбир давомида Институт курсанти Темиров Мадрахимнинг “Умрим баҳори” номли шеърий китоби тақдимоти бўлиб ўтди. Шунингдек курсант ва ўқитувчилар томонидан шеърий намуналар ўқиб эшиттирилди.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

14.09.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг