Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Фарзанд тарбияси учун миннатдорлик билдирилди
136
Қашқадарё вилояти божхона бошқармаси масъул ходимлари ва бошқарма Фахрийлар Уюшмаси бўлими Раиси Н.Рўзимуродовлар томонидан айни кунда Давлат божхона қўмитаси Божхона институтининг 2-курсида тахсил олаётган тингловчи Мирзаев Жахонгир Улуғбек ўғли яшаш маҳалласида бўлиб, унинг ота-онасига Фахрийлар Уюшмасининг Миннатдорлик хатини тантанали равишда топширилди.
Фарзанд тарбияси учун миннатдорлик билдирилди

Тақдирлашга, маҳалла фуқаролар йиғини Раиси ва маҳалла фаоллари ҳам таклиф этилиб, тингловчи Ж.Мирзаевнинг отаси У.Мирзаевга шундай фарзандни тарбиялаб вояга етказганлиги учун миннатдорлик билдирилди.

Таъкидланганидек, фуқаро У.Мирзаевнинг ўғли 2018-2019 ўқув йилида ўзининг билими ҳамда интизоми билан институтда жорий этилган “NAMUNALI BOJXONA TINGLOVCHISIGA” кўчма вимпели ва “NAMUNALI BOJXONA TINGLOVCHISIGA” кўкрак нишонига муносиб деб топилган.

Учрашув якунида, Божхона институтида таълим жараёни самарадорлигини янада ошириш мақсадида қатор чора-тадбирлар амалга оширилаётганлиги, бу борада келгусида фарзандини бунданда юқори натижаларга эришишда ота-онанинг ўрни беқиёс эканлиги билдирилиб, ҳамкорликни янада яхшилаш юзасидан фикр-мулоҳазалар айтиб ўтилди.

14.09.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг