Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Божхоначи – экспортёрга кўмакчи
130
Экспортёрларни рағбатлантириш мақсадида кейинги йилларда товарлар ва хизматларни чегарадан ўтказишда бир қатор енгилликлар берилмоқда. Хусусан, ривожланган давлатлар тажрибаси асосида республикамизда товарлар экспортини амалга оширишда экспортёрлар божхона йиғимларидан ташқари божхона тўловларидан ҳам озод қилинган.
Божхоначи – экспортёрга кўмакчи

Акциз тўланадиган товарларни уларнинг ишлаб чиқарувчилари томонидан экспортга реализация қилишга акциз солиғи солинмайди. Шунингдек, экспорт контрактларини божхона органларида ҳисобга қўйиш амалиёти бекор қилинди.

Самарқанд вилоятида экспорт маҳсулотларининг божхона расмийлаштирувида экспортёрларга қулай шарт-шароит яратиш мақсадида бу амалиёт бир иш кунида бажарилмоқда. Шунингдек, барча божхона постларида бу иш дам олиш ва байрам кунларисиз ташкил қилинмоқда.

Бундан эса экспортёрлар жуда мамнун. Биргина Самарқанд вилоятининг Нарпай тумани мисолида гапирадиган бўлсак, 2019 йилнинг 1 август ҳолатига тумандаги экспорт қилувчи корхоналар сони 16 тага етган. Ушбу корхоналар томонидан 4 миллион АҚШ долларидан ортиқ саноат ва қишлоқ хўжалик маҳсулотлари экспортга чиқарилган.

Туманда етиштириладиган ипак қуртини йиғиш ва қайта ишлаш ҳамда ярим тайёр маҳсулотни экспортга чиқариш мақсадида “Samarkand silk AO” корхонаси ташкил қилинган. Корхонага қиймати 1,5 миллион долларлик замонавий стандарт талабларига мос келадиган ипак қуртини қайта ишлаш ва тола ишлаб чиқарувчи ускуналар ўрнатилган. Натижада бу ерда 70 га яқин янги иш ўрини яратилган.

Жорий йилнинг ўтган даврида корхона томонидан 978 минг долларлик маҳсулотлар Эрон ҳамда Хитойга экспортга чиқарилган.

Корхона товарларни четга экспорт қилишда Самарқанд вилояти божхона бошқармаси тасарруфидаги “Улуғбек” ташқи иқтисодий фаолият божхона пости ходимлари амалий ёрдам кўрсатишмоқда.

14.09.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг