Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди
248
Бугунги кунда тадбиркорлик суъбектларининг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, уларни қийнаб келаётган муаммоларни жойида ўрганиш ва бартараф этиш давлат идоралари олдида турган муҳим вазифалардан бир саналади.
Тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди

Маълумки, божхона органларининг мақсад ва вазифалари Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудида самарали божхона назоратини амалга ошириш, товар айирбошлашни тартибга солишни таъминлашдан, экспорт ҳамда иқтисодиёт ривожланишини рағбатлантириш  ва  ички  бозорни ҳимоялашдан  иборатдир.

Сирдарё вилояти божхона бошқармасининг “Ховос” ташқи иқтисодий фаолият божхона пости ходимлари Янгиер шаҳрида жойлашган “INTERGRAIN” маъсулияти чекланган жамиятда тадбиркорлар ва божхона расмийлаштируви мутахассислари иштирокида божхона соҳасидаги энг сўнгги янгиликлар ва ўзгаришлар ҳамда коррупцияга қарши курашиш мавзусида давра суҳбати ўтказишди.

“INTERGRAIN” маъсулияти чекланган жамияти буғдойни қайта ишлаб ун ва кепак ишлаб, чиқариш билан шуғулланади, корхонада 50 нафар ишчи доимий иш билан таъминланган, корхона томонидан бир ойда 1000 тонна ун Афғонистонга экспорт қилинади ва 300 тонна кепак ички бозорга сотилади.

Давра суҳбати қатнашчиларига божхона соҳасига оид меъёрий ҳужжатлар ва қонунчиликда рўй берган ўзгаришлар мазмун-моҳияти тушунтирилди. Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 27 июндаги “Солиқ ва божхона имтиёзлари берилишини янада тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида” ПФ-5755-сон Фармонига асосан асбест, кўмир, ёғоч ва тахта маҳсулотлари, углеводород хом ашёсига, шунингдек соя уруғи, кунгабоқар ва кунжут уруғи, ёғ мой хом ашёси, шакар хом ашёси каби товарлар импортида қўшилган қиймат солиғи бўйича имтиёзлар 2019 йилнинг 1 октябридан эътиборан бекор бўлиши, ДБҚнинг (Адлия вазирлигида 16.08.2019 йилда 2904-1-сон билан рўйхатдан ўтказилган)қарори асосида Божхона пломбасини қўйиш жараёни соддалаштирилгани таъкидланди.

Шу билан бирга,  божхона органларида коррупцияга қарши курашиш борасида амалга оширилаётган амалий ишлар тўғрисида такидлаб ўтилди ва ушбу иллатга қарши биргаликда курашиш юзасидан ҳамкорлик учун Давлат божхона қўмитасининг қисқа рақамли 11-08 ва  бошқарманинг (67)225-48-67 “Ишонч телефон” рақамлари эслатиб ўтилди.

14.09.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг