Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Фарғонада Халқаро ҳунармандчилик фестивали бўлиб ўтди
148
Айни кунларда Қўқон шаҳри бутун дунёга ўз кўрку тароватини кўз–кўз этиб, латиф шаҳар сифатида кундан-кунга муҳташам, озода ва ораста қиёфада намоён бўлмоқда.
Фарғонада Халқаро ҳунармандчилик фестивали бўлиб ўтди

Қўқон Буюк ипак йўлида жойлашганлиги боис шаҳар, маданият ва маърифат, санъат ва ҳунармандчилик маркази сифатида машҳур. Бугун Халқаро фестивалга мезбонлик қилаётган Қўқон шаҳри бутун дунёдан келган ҳунарманд ва туристларни оҳанграбодек ўзига тортмоқда.

11 сентябрь куни Қўқон темир йўл вокзалида алоҳида ажратилган махсус рейслар орқали дунёнинг  78 та давлатидан ҳунармандчиликнинг 29 та йўналиши бўйича жами 191 нафар хорижлик ҳунармандлар, шунингдек, Фарғона вилоятига чегарадош булган қўшни Тожикистон Республикасидан 20 дан зиёд ҳунармандлар делегацияси вилоятнинг Бешариқ туманидаги “Андархон” чегара божхона постида тантанали кутиб олинди.

Фестиваль доирасида божхона органлари томонидан, божхона маскани орқали юртимизга ташриф буюраётган сайёҳ ва ҳунармандлар учун божхона постида соддалаштирилган тартибда божхона назорати ўтказилиб, ўзбекона лутф ила меҳмонларни кутиб олиш ва уларга қулайликлар яратиш буйича чора тадбирлар белгилаб олинганлиги қувонарли албатта. Чунки юртимиз остонасидан кирган мехмонлар илиқ, дўстона муносабатни кўриб кайфият янада кутаринки бўлади.

Шуни таъкидлашимиз жоизки, юртимизда тадбиркорлар ва ҳунармандларни қўллаб-қувватлаш доирасида бир қанча қулайликлар яратилган. Хусусан, тадбиркорлар ва ҳунармандлар ўз маҳсулотларини чет давлатларга сотишда умумий қиймати 5 минг АҚШ долларидан кўп бўлмаган маҳсулотларни божхона органларига божхона декларациясини тақдим этмасдан Ўзбекистон Республикасидан олиб чиқишга рухсат этилган. Фестивалда иштирок этаётган ҳунармандлар божхона соҳасида яратилган ушбу қулайликлардан мамнун эканликларини изҳор этишди. Ушбу қулайликликлардан унумли фойдаланган вилоятимиз тадбиркорлари жорий йилнинг 8 ойи давомида жами бўлиб Фарғона вилоятидаги чегара постларидан божхона декларациясини тақдим этмаган холда 2,8 миллион АҚШ доллари миқдоридаги маҳсулотларини чет давлатларга экспорт қилишга мувофақ бўлдилар.

14.09.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг