Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Божхоначилар Булунғурдаги кафеда наркокурьерни қўлга олишди
295
Гиёҳвандлик моддаларининг ноқонуний айланмасига қарши божхоначилар томонидан тизимли равишда кураш олиб борилмоқда.
Божхоначилар Булунғурдаги кафеда наркокурьерни  қўлга олишди

Жумладан, Давлат божхона қўмитаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан Самарқанд вилоятида гиёҳвандлик моддаларининг олди-сотдисига қарши тезкор тадбир ўтказилди.

Тезкор тадбир давомида  Булунғур туманидаги кафелардан бирида фуқаро М.М. шартли харидорга 250,52 грамм марихуна гиёҳвандлик воситасини сотаётган вақтида қўлга олинди.

Шунингдек, ушбу туман ҳудудида ўтказилган тезкор тадбир давомида фуқаро С.Б.нинг яшаш хонадони ҳам белгиланган тартибда кўздан кечирилди.

Натижада, ушбу шахс ўз хонадонида 3 та шиша банка ва идишларда умумий оғирлиги 276,6 грамм бўлган марихуана гиёҳвандлик моддасини ҳамда ҳовлисида 1 туп каннабис гиёҳвандлик ўсимлигини парваришлаб келаётгани аниқланди.

Ҳозирда юқоридаги ҳолатлар юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

16.09.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг