Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Ёт ғояларнинг ёшлар онги ва ҳаётига салбий таъсири мавзусида тадбир бўлиб ўтди
117
Ёш авлод тарбияси барча замонда ҳам муҳим ва долзарб аҳамиятга эга бўлиб келган. Хусусан, бугунги кунда таълим муассасаларида ўқувчи ва талаба ёшлар билан давра суҳбатлари мунтазам ташкил этиб келинмоқда.
Ёт ғояларнинг ёшлар онги ва ҳаётига салбий таъсири мавзусида тадбир бўлиб ўтди

Бу борада, Хоразм вилояти божхона бошқармаси Урганч шаҳар Ёшлар иттифоқи етакчилари билан ҳамкорликда Урганч Давлат университети ва 2-сон Академик лицейида “Биз коррупцияга қаршимиз!”, “Ёт ғояларнинг ёшлар онги ва ҳаётига салбий таъсири” мавзуларида давра суҳбати ташкил қилинди.

Бу каби учрашувларни ташкил этишдан асосий мақсад ёшлар онгига салбий таъсир қилувчи турли ёт ғоялар, диний оқимлар, гиёҳвандлик ва гиёҳванд воситаларни истеъмол қилиш қандай салбий оқибатларга олиб келиши ва мазкур қилмишлар учун қонунчиликдаги жавобгарликлар белгиланганлиги ҳусусида  сўз юритилди.

Тадбирда “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги Қонун, жорий йил 27 май куни “Ўзбекистонда коррупцияга қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги Президент фармонида белгилаб берилган вазифалар ижроси доирасида мамлакатимизда коррупцияга қарши курашиш давлат сиёсати даражасига кўтарилганлиги, шунингдек, таълим соҳасида коррупцияга қарши курашишда муваффақиятга эришган давлатлар тажрибасидан мисоллар келтирилди. Бундан ташқари, коррупция жамиятимиздаги энг ёмон иллат эканлиги, унинг салбий оқибатлари, унга қарши барча курашиши лозимлиги ёшлар эътиборига тақдимотлар орқали етказилди.

Учрашув сўнгида божхона органлари томонидан коррупцияга қарши курашиш борасида амалга оширилаётган ишлар юзасидан маълумотлар берилди.

Шунингдек, божхона соҳасига оид таклиф, мулоҳаза ва мурожаатлар бўлганида Давлат божхона қўмитасининг қисқа 11-08 ва вилоят божхона бошқармасининг (62) 224-59-20 рақамли ишонч телефонларига қўнғироқ қилишлари мумкинлиги эслатиб ўтилди.

16.09.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг