Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Божхона ходимлари кўҳна ва навқирон, азим Бухоро зиёратида
119
Ватанимизнинг ҳар бир гўшаси чуқур тарихий илдизга эга. Бу заминда қанча-қанчалаб уламолар, олим-у фузалолар яшаб ўтган. Айниқса, кўҳна қадамжоларни, аждодларимиздан бизга мерос қолган бебаҳо ёдгорликларни кўриш, шу аснода ўзлигимизни, тарихимизни англаш инсон руҳига чексиз маънавий озуқа беради.
Божхона ходимлари кўҳна ва навқирон, азим Бухоро зиёратида

Шу сабабдан ҳам Навоий вилояти божхона бошқармаси ва Касаба уюшмаси ҳамкорлигида божхона ходимларини учун Бухоро вилоятига саёҳат ташкил этилди.

Бухоро саёҳати бу ердаги етти пир, яъни Хожа Абдуҳолиқ Ғиждувоний (Ғиждувон), Хожа Ориф Моҳитобон Рeвгарий (Шофиркон), Хожа Маҳмуд Анжир Фағнавий (Вобкент), Хожа Али Роминатий (Ромитан), Хожа Муҳаммад Бобойи Самосий (Ромитан) ва Хожа Муҳаммад Баҳовуддин Нақшбандий (Когон)қадамжоларини зиёрат қилишдан бошланди. Саёҳат давомида ушбу пирлар билан содир бўлган ибратли воқеалар, уларнинг хусусиятлари ҳақида маълумотлар берилди. Бу борада бир неча асрлардан буён тиллардан-тилларга ўтиб, достон бўлиб келаётган ривоятлар ҳикоя қилинди.

Куннинг иккинчи ярмида эса Бухоро Арки, Лаби ҳовуз мажмуаси ва шаҳардаги бошқа кўплаб тарихий ёдгорликларга саёҳат уюштирилди.

Бу каби саёҳатлар ватанимиз ва буюк аждодларимизнинг шонли тарихини яқиндан ўрганиш билан бирга, инсоннинг руҳиятига ижобий таъсир кўрсатади, албатта.

18.09.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг