Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Экспорт салоҳияти кундан-кунга ошиб бормоқда
139
Бугунги кунда мамлакатимиз иқтисодиётини барқарорлаштириш бўйича муҳим ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Рақобатбардош маҳсулотлар ишлаб чиқариш ҳамда уларни экспорт қилиш учун зарур шароит ва имкониятлар яратилмоқда ва бу ўз самарасини бермоқда.
Экспорт салоҳияти кундан-кунга ошиб бормоқда

Хусусан, Наманган вилояти мисолида статистик маълумотларга тўхталсак, экспортда сезиларли ўсишга эришилганлигини кўришимиз мумкин. Жорий йилнинг ўтган 8 ойи давомида вилоят тадбиркорлари томонидан қиймати 186 миллион АҚШ долларига тенг маҳсулотлар экспорт қилинган ва бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 47,6 фоизга кўп демакдир.

Ўтган давр мобайнида вилоятдан калава ип маҳсулотлари, мева-сабзавот маҳсулотлари, пахтадан тайёрланган матолар, ярим тайёр ва тайёр сочиқ маҳсулотлари, тайёр трикотаж кийимлар, нотўқима матолар, чарм махсулотлари ва бошқа товарлар экспорт қилинган.

Жорий йилнинг 8 ойи мобайнида экспорт қилинган маҳсулотларни давлатлар кесимида кўрадиган бўлсак, асосий қисми Россия Федерацияси, Хитой, Туркия, Қирғизистон Республикаси, Қозоғистон Республикаси ва Украина давлатларига тўғри келади.

Божхоначилар томонидан эса бевосита ҳудудларга чиққан ҳолда экспортёр корхоналар фаолияти билан яқиндан танишиш, уларга амалий ёрдам кўрсатиш, шу билан бирга экспорт фаолиятини йўлга қўйиш истагида бўлган тадбиркорлар билан тарғибот-ташвиқот тадбирларини ўтказиб келинмоқда.

Албатта, божхона органлари ҳамда тадбиркорлар ўртасидаги ҳамкорликда амалга оширилаётган бу каби амалий ишлар вилоят экспорт салоҳияти ошишида муҳим аҳамиятга эга.

 

18.09.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг