Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Афғонистонлик тадбиркорларнинг муаммолари ўз ечимини топди
555
Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси томонидан ташқи иқтисодий фаолият иштирокчиларини янада қўллаб қувватлаш, божхона хизматини шаффофлигини таъминлаш, коррупция ва бошқа қонунбузарликларни олдини олиш, шунингдек мамлакатимизда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш учун яратилган қулайликлар ва имкониятларни яқиндан етказиш мақсадида тадбиркорлар билан мунтазам учрашувлар ташкил этилмоқда.

Навбатдаги тадбир вилоят ҳокимлигида ўтказилди. Вилоят божхона бошқармаси масъул бўлимлари раҳбарлари ҳамда вилоят хокимияти вакиллари иштирокида Афғонистон Ислом Республикаси тадбиркорлари билан учрашув давомида тадбиркорлар ўзларини қизиқтирган саволларига жавоб олишди.

         Жумладан, “Мезбан” МЧЖ раҳбари тадбиркор Мирзай Шердил савол билан мурожаат қилиб, Эрон Ислом Республикасидан 50 000 АҚШ доллари қийматидаги мебель ишлаб чиқариш технологиясини олиб келиб Термиз шаҳрида мебел цехини ишга туширмоқчи эканлигини, ушбу технологик ускунага божхона тўловларидан имтиёз қўлланилиш-қўлланилмаслигини, ҳамда мебел цехни жойлаштириш учун ҳудуд топишда ёрдам кераклигини айтди.

         Божхона ходимлари томонидан ушбу технологик ускунага божхона тўловларидан имтиёз берилиб, божхона расмийлаштируви тез муддатда ўтказилишини, вилоят хокимияти вакиллари эса ушбу цехга “ноль” қийматида бино ажратиб берилишида амалий ёрдам кўрсатилишини айтиб ўтишди.

         Бундан ташқари, тадбиркорларга сунъий тўсиқлар, ноқонуний аралашувлар ва тадбиркорлик фаолиятида ҳар қандай муаммолар бўйича мутасадди ташкилотлар томонидан амалий ёрдам кўрсатилиши таъкидлаб ўтилди.

          Сурхондарё вилояти божхона бошқармасининг “Ишонч телефони” доимий ишлаши, уларни божхона билан боғлиқ муаммоларини қисқа вақтда қонуний тартибда ҳал қилиниши тушунтирилди.

                                          

Хайриддин Хазратқулов

Божхона хизмати капитани 

 

 

 

 

4.08.2018

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг