Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Курьерлик жўнатмаларига доир
603
Навоий халқаро аэропортига келиб тушган халқаро курьерлик жўнатмаларининг божхона назорати ва расмийлаштируви илгари ушбу аэропорт ҳудудида жойлашган, катта ҳажмдаги бинода амалга ошириб келинган. Ушбу бинода божхона назоратини амалга ошириш учун етарли шароитлар яратилмаганлиги сабабли, ташқи иқтисодий фаолият қатнашчиларига кўплаб ноқулайликларни келтириб чиқараётган эди.

Ушбу ноқулайликларни бартараф этиш мақсадида бугунги кунда тегишли вазирлик ва идоралар томонидан “Навоий” халқаро аэропортининг юк терминалида халқаро курьерлик жўнатмаларини божхона назорати ва расмийлаштирувидан ўтказилиши учун барча шарт-шароитларга эга бўлган махсус хоналар ажратилиши бўйича ишлар олиб борилмоқда.

Шунингдек, “Навоий” халқаро аэропорти орқали халқаро курьерлик жўнатмаларини қабул қилаётган жисмоний ва юридик шахсларнинг аксарияти Тошкент шаҳрида фаолият юритишини инобатга олган ҳолда уларга қўшимча қулайликлар яратиш мақсадида Навоий халқаро аэропортига келиб тушаётган халқаро курьерлик жўнатмаларининг божхона назорати ва расмийлаштируви вақтинча Тошкент шаҳар божхона бошқармасининг “Бош почтамп” ташқи иқтисодий фаолият божхона постида амалга оширилаётганлигини маълум қиламиз.

Мазкур масала юзасидан Тошкент шаҳар божхона бошқармасида, “Навоий” халқаро аэропорти орқали халқаро курьерлик жўнатмаларини етказиб бериш фаолияти билан шуғулланувчи ташқи иқтисодий фаолият қатнашчилари билан учрашув ўтказилиб, тадбир иштирокчиларига Тошкент шаҳар божхона бошқармасининг “Бош почтамп” ташқи иқтисодий фаолият божхона постида курьерлик жўнатмаларига ишлов беришни амалга ошириш учун барча қулай шарт-шароитлар яратилганлиги бўйича маълумотлар берилди.

 

Давлат божхона қўмитаси

Ахборот хизмати

18.09.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг