Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Талабалар билан учрашув бўлиб ўтди
114
Давлат божхона қўмитаси томонидан пойтахтимиздаги турли олий ўқув юртларида битирувчиларни божхона соҳасига қизиқтиришга қаратилган тарғибот учрашувлари мунтазам ўтказиб келинмоқда.
Талабалар билан учрашув бўлиб ўтди

Айни шундай тадбирларнинг навбатдагиси Тошкент давлат иқтисодиёт университетида ташкил қилинди. Бу эса бежиз эмас. Ҳозирда давлат божхона хизмати органлари тизимида хизмат олиб бораётган 300 нафарга яқин ходимлар айнан ушбу олий ўқув юртида таҳсил олишган.

Тадбир аввалида дастлаб битирувчиларга давлат божхона хизмати органлари ҳақидаги тасаввурларини бойитишга хизмат қиладиган турли видеоролик ва махсус кўрсатувлар намойиш қилинди.

Шунингдек, Давлат божхона қўмитасининг бир қатор мутасадди вакиллари соҳага кадрларни ишга қабул қилиш тартиблари, тизимга жорий қилинаётган ахборот-коммуникация технологиялари, божхона назоратини ташкил этиш ва божхона экспертизасини амалга оширишдаги сўнгги янгиликлар ҳақида батафсил ахборотлар беришди.

Шундан сўнг талабалар билан очиқ мулоқот ва ўзаро савол-жавоблар қизғин тус олди. Талабаларнинг жисмоний шахслар учун жорий қилинган божхона қоидалари, товарлар импортида акциз ва қўшилган қиймат солиқларини ундириш тартиблари, божхона қийматини аниқлаш усуллари ва бошқа бир қатор йўналишларда берган саволларидан кўриндики, талабаларда божхона соҳасига бўлган қизиқиш юқори.

Аммо, қизиқишнинг ўзи етарли эмас! Божхоначи бўлиш учун энг аввало юксак одоб-аҳлоқ билан бир қаторда пухта билим ва албатта жисмонан соғлом бўлиш талаб этилади.

Бир сўз билан айтганда бу каби тадбирлар ёшларни божхона соҳасига қизиқтириш билан бир қаторда улар орасидан юксак билимли ва интеллектуал ёшларни саралаб, божхона соҳасига жалб қилишга ҳам хизмат қилади. 

18.09.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг