Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Коррупция ҳалокатга – йўл!
147
Сурхондарё вилояти божхона бошқармасида “Коррупцияга ҳалокатга йўл” мавзусида давра суҳбати ташкил этилди. Тадбирда, бошқарма бошлиғи ўринбосари Б.Зокиров, вилоят Адлия бошқармаси бўлим бошлиғи А.Жабборов шунингдек, ходимлари ва уларнинг оила аъзолари ҳам иштирок этишди.
Коррупция ҳалокатга – йўл!

Тадбирни,  божхона бошқармаси бошлиғининг ўринбосари Б.Зокиров очиб берар экан, жамиятда коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантириш, коррупция ва унга имкон бераётган омилларни вақтида аниқлаш ва унга ўз вақтида чек қўйиш давлат ва жамият ҳаётининг барча соҳаларидаги долзарб вазифа эканлигини айтиб ўтди. Давлатимиз томонидан яратилиб берилаётган шарт-шароитларига бошқармада хизмат қилаётган ходимлар ўзининг ҳалол ва пок меҳнати билан жавоб қайтариш лозимлигини таъкидлади.

Шунингдек, давра суҳбатида сўзга чиққан Адлия вазирлиги бўлим бошлиғи А.Жабборов коррупцияга қарши курашиш йўналишда божхона соҳасидаги ишлар самарадорлигини, шунингдек, коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларни содир этганлик учун жавобгарликнинг муқаррарлиги принципини таъминлашда ходимларни шахсий масъулиятини ошириш асосий мақсадга айланиши кераклигини баён этди.

Тадбир давомида, Ўз хавфсизлиги гуруҳи ходими Р.Акбаров, коррупция иллати ва унинг салбий оқибатлари, Cурхондарё вилояти божхона органларида коррупция ҳолатларига йўл қўймаслик ва унга қарши курашиш бўйича 2019 йилнинг январь-август ойлари давомида амалга оширилган ишлар, олдинда турган долзарб вазифалар ҳақида иштирокчиларга батафсил маълумот берди. Коррупцияга  қарши курашишда ва ходимларни бу иллатларга аралашиб қолмаслигида божхона бошқармаси ва ходимларнинг оила аъзолари ўртасидаги ҳамкорликни янада кучайтириш муҳимлиги яна бир бор айтиб ўтилди.

Ҳақиқатда, жамиятда коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни қарор топтириш ўта долзарб масала бўлиб, гарчи уни бажариш доирасида масъул идоралар белгиланган бўлса-да, унинг тўлақонли рўёбга чиқиши учун ҳар бир инсон ўзида масъулиятни ҳис  этиши зарур. Мазкур маъсулиятни оширишда эса оиланинг ўрни беъқиёсдир.

Учрашув сўнгида, тадбир иштирокчиларига, таклиф ва мулоҳазалар юзасидан вилоят божхона бошқармасининг 76-225-02-26 ва   ДБҚнинг 1108 рақамли ишонч телефонлари эслатиб ўтилди.

23.09.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг