Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Қорақалпоғистонда коррупцияга қарши кураш мавзусида тадбир ўтказилди
806
Ҳозирги вақтда дунё ҳамжамиятини қийнаб келаётган глобал муаммоларнинг бири – коррупция ҳисобланади. Аслида, фуқароларнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларига таъсир қилувчи хавфли жиноий ҳодисанинг кўп тарқалган турига кирадиган коррупция иллати ҳар қандай давлатнинг ривожланишига салбий таъсирини кўрсатади.
Қорақалпоғистонда коррупцияга қарши кураш мавзусида тадбир ўтказилди

Қорақалпоғистон Республикаси божхона бошқармасида Прокуратура билан ҳамкорликда ўтказилган тадбир ана шу мавзуга бағишланди.

Тадбирни бошқарма бошлиғи ўринбосари Л.Алимов очиб берди ва олиб борди.

Тадбирда бошқарманинг Ўз хавфсизлик гуруҳи МИБ катта тезкор вакили Е.Ибрагимов сўзга чиқиб, ходимларнинг ҳуқуқий онги ошиб боришида бу каби тадбирларнинг аҳамияти юқори эканлигини, мазкур қонунда «Коррупцияга қарши курашиш соҳасида ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш» деб номланган алоҳида бобнинг киритилгани бежиз­ эмаслиги, чунки аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтирмасдан туриб, унга қарши курашиш самарадорлигини таъминлаб бўлмаслигини, қонуннинг 16-моддасига асосан давлат органлари ва бошқа ташкилотлар коррупцияга қарши курашиш мақсадида аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтириш, жамиятда коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантириш бўйича зарур чора-тадбирларни кўради деб белгиланганидек, божхона бошқармаси томонидан айни ушбу бандига қаратилган муҳим ишлар амалга оширилиб келинганлигини ва коррупция нима, одоб нима, буларнинг мазмун моҳиятини тушунтириб мисоллар тариқасида кенг тушунтиришлар бериб ўтди.  

Сўнг, Қорақалпоғистон Республикаси Прокуратурасидан ташриф буюрган бўлим прокурори Б.Искандаров сўзга чиқиб, давлат дастурида «Жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтириш миллий дастури» лойиҳасини ишлаб чиқиш белгиланган бўлиб, у орқали мамлакатда ҳуқуқий таълим ва маърифатни, жамиятда ҳуқуқий билимлар ташвиқотини тубдан яхшилаш кўзда тутилганлигини, хулоса сифатида айтиш мумкинки, фақатгина коррупция учун жазоларни оғирлаштириш йўли билан бу иллатга қарши курашиб бўлмаслигини, фуқароларнинг фаоллиги, ижтимоий ҳодисаларга бефарқ эмаслиги ҳамда ҳар бир давлат хизматчисининг ўз фаолияти жамоатчилик назоратида эканини чуқур ҳис этиши коррупцияга қарши курашишнинг муҳим шартидир дея таъкидлади.

Йиғилиш иштирокчиларига Ўзбекистон Республикасида ҳозирги вақтда содир этилаётган коррупция ҳолатларини мисол тариқасида айтиб ўтиб, Қорақалпоғистон Республикаси божхона бошқармаси ходимларига нисбатан 2015-2018 йиллар давомида биронта ҳам жиноий жавобгарликка тортилганлар бўлмаганлиги статистикада яхши деб баҳоланиши, бу эса ўз навбатида профилактика ишлари яхши олиб борилаётганликдан далолат беришини, келгусида ҳам божхоначи деган шарофли номга доғ тушурмасдан, халқнинг ишончини оқлашга ҳаракат қилишни давом эттиришни айтиб ўз сўзини якунлади.

Хулоса қилиб айтганда, ҳар бир инсон энг аввало, ўзи яшаб турган ҳаётда бу каби иллатларга қарши курашда фаол бўлиши лозимлиги таъкидланди.

 

 

Қорақалпоғистон Республикаси божхона бошқармаси
Ахборот хизмати

 

6.08.2018

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг