Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Сурхондарёда халқаро бизнес-форум бўлиб ўтди
166
Юртимизнинг азим Сурхон воҳасида “Open South International Business Forum II” халқаро бизнес-форуми ўтказилди. Унда дунёнинг 20 дан ортиқ давлатидан салоҳиятли йирик сармоядорлар ва компаниялар, халқаро молиявий ташкилотлар, чет эл давлатларининг мамлакатимиздаги дипломатик корпус ҳамда савдо уйлари вакиллари иштирок этишди.
Сурхондарёда халқаро бизнес-форум бўлиб ўтди

Вилоятда иккинчи марта ўтказилаётган мазкур тадбир ҳам ҳудудга тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб этиш, чет давлатларнинг бизнес ҳамжамияти ва халқаро ташкилотлар вакилларини воҳанинг инвестиция, экспорт, туризм салоҳияти ва имкониятлари билан яқиндан таништиришга йўналтирилгани билан аҳамиятлидир.

Форум доирасида иштирокчилар учун вилоятда инвесторлар учун яратилаётган шароит, ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар, солиқ ва божхона имтиёзлари ҳақида муҳим маълумотлар берилиб, мавжуд иқтисодий имкониятлар тақдимоти намойиш этилди.

Термиз туманидаги “Termiz kargo centre” МЧЖнинг  экспорт марказида павильонларида республикамизда ҳамда вилоятда ишлаб чиқарилаётган турли хилдаги тайёр маҳсулот кўргазмалари ва хорижий тадбиркорлар учун “божхона маълумотлари” бурчаги ташкил қилинган бўлиб вилоят божхона бошқармаси ходимлари томонидан форум иштирокчиларига божхона расмийлаштируви ва имтиёзлари юзасидан кенг маълумотлар оғзаки, электрон ва видеороликлар тарзида ўзбек, рус ва инглиз тилларида тақдим этилди.

 “Open South International Business Forum II” халқаро бизнес-форуми доирасида вилоят божхона бошқармаси томонидан “Termiz kargo centre” МЧЖ худудида хорижий инвесторлар ва маҳаллий ишлаб чиқарувчилар билан учрашувлар бўлиб ўтди.

Унда, бошқарма бошлиғининг биринчи ўринбосари М.Набиев иштирок этиб бошқарманинг масъул бўлимлари билан биргаликда Хитойлик, Афғонистонлик инвесторларнинг ва форумда иштирок этаётган экспортёр тадбиркорларнинг божхона соҳасига оид ўзларини қизиқтирган саволларига жавоб бердилар.

Жумладан, Хитой давлати “AIMIX GROUP CO” компанияси рахбари Ваi Hongtao ўз компанияси бетонный завод, бетононасос, асфальт заводи ва ўзи юрар бетон қориштиргич хамда кўприкли кўтаргич занжирли кўтаргич, консольный кўтаргич, пўлат конструкцияли дастгоҳ ва омбор каби товарларни ишлаб чиқариш учун мўлжалланган технологияларни  Хитой давлатидан Ўзбекистон Республикасига олиб кирмоқчи эканлигини ва ушбу товарларни олиб киришда қандай божхона тўловлари ҳамда имтиёзлар борлигини сўради. Мазкур саволга, божхона ходимлари, Божхона кодексининг 297-моддаси, камида 33% фоиз бўлган чет эл инвестицияси иштирокидаги  корхоналар  томонидан улар давлат рўйхатидан ўтказилган пайтдан эътиборан икки йил давомида ўз ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун импорт қилинадиган товарлари божхона божидан озод қилиниши айтиб ўтди.

Учрашувлар якунида, инвестор ва тадбиркорларга, божхона соҳасидаги исталган савол билан вилоят божхона бошқармасига мурожаат қилишлари мумкинлиги ҳамда Давлат божхона қўмитасининг 11-08 рақамли ишонч телефонларига ёки бошқарманинг 76-225-02-26 рақамли телефонларига қўнғироқ қилишлари мумкинлиги эслатиб ўтилди.

23.09.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг