Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Китоб – маърифат қуёши
70
Муҳтарам Президентимизнинг ёшлар маънавиятини юксалтириш ва уларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш бўйича бешта муҳим ташаббусининг тўртинчи ташаббуси “Ёшлар маънавиятини юксалтириш, улар ўртасида китобхонликни кенг тарғиб қилиш” бўйича тизимли ишларни ташкил этиш кўзда тутилган.
Китоб – маърифат қуёши

Жорий йилнинг 21 сентябрь куни Божхона институтида таҳсил олувчи курсантлар ва ўқитувчилар иштирокида Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур туманида жойлашган 254-сонли умумтаълим мактабида ўқувчи-ёшлар билан учрашув ташкил этилди. Учрашувдан кўзланган асосий мақсад ҳурматли Президентимизнинг ёшлар маънавиятини юксалтириш ва уларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш бўйича бешта муҳим ташаббуси доирасида ёшлар ўртасида китобхонлик маданиятини тарғиб этиш, китоб мутолаасига бўлган қизиқишларини янада ошириш кўзда тутилган.

Бугун биз тарихий бир даврда – халқимиз ўз олдига эзгу ва улуғ мақсадлар қўйиб, тинч-осойишта ҳаёт кечираётган, авваламбор ўз куч ва имкониятларига таяниб, Миллий тикланишдан ­­– миллий юксалиш сари тамойили асосида биз ўз тақдиримизни ўз қўлимизга олиб, азалий қадриятларимизга суяниб, шу билан бирга, тараққий топган давлатлар тажрибасини ҳисобга олган ҳолда, мана шундай олижаноб интилишлар билан яшаётганимиз, халқимиз асрлар давомида орзиқиб кутган озод, эркин ва фаровон ҳаётни барпо этаётганимиз, бу йўлда эришаётган ютуқларимизни халқаро ҳамжамият тан олиши албатта шу халқнинг салоҳиятли, халқаро тажрибаларни пухта эгаллаган, ватанпарвар ёшларига боғлиқдир. Бундай кадрларга жамият қачон эришади аввало таълим ва тарбияга қаратилган эътибор, ёшларнинг китобга қўйган меҳри орқали эришилади. Китоб шахс камолоти йўлида беминнат хизмат қилувчи воситадир. 

Ана шундай эзгу мақсадлар билан Божхона институтининг бир гуруҳ ижодкор курсантлари ва ўқитувчилари иштирокида мактаб ўқувчилари билан давра суҳбати ташкил этилди. Давра суҳбатида мамлакатимизда ёшларни юқори сифатли таълим олишлари, миллий ва умуминсоний қадриятлар асосида тарбия топишларига қаратилган кенг кўламли ислоҳотлар  давлат сиёсати даражасида олиб борилаётганлиги таъкидлаб ўтилди. Тадбирда институт фаолиятига бағишланган видеофилм намойиш этилиб, ушбу фильм орқали ёшлар Институтда яратилган шароитлар, таълим йўналишлари битирувчи синфларга қабул жараёни билан боғлиқ бўлган маълумотларга эга бўлдилар. 

Тадбир давомида Институт курсанти М.Темиров “Умрим баҳори” номли китобидан жой олган шеърий намуналардан ўқиб эшиттирди ва ўз муаллифлигидаги китобидан мактаб кутубхонасига тақдим қилди. Шунингдек тадбир давомида мактабнинг иқтидорли ўқувчилари ва институт курсантлари ўзбек ва жаҳон адабиётига мансуб шеърий намуналардан ўқиб эшиттиришди.

 

24.09.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг