Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Гиёҳвандлик моддаларининг ноқонуний олди-сотдисига чек қўйилди
490
Божхона органлари томонидан гиёҳвандлик моддаларининг ноқонуний айланмасига қарши самарали кураш олиб борилмоқда.
Гиёҳвандлик моддаларининг ноқонуний  олди-сотдисига чек қўйилди

Жумладан, Навоий вилояти божхона бошқармаси ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа органлар билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбир давомида, шартли харидорга фуқаро П.Т. 100 минг сўм эвазига оғирлиги 5 грамм бўлган “марихуана” гиёҳвандлик моддасини сотиб, сўнгра буюртмага оғирлиги 135 грамм бўлган “марихуана” гиёҳвандлик моддасини 2 миллион сўмга сотаётган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинди.

Шундан сўнг, фуқаро П.Т.нинг хонадони белгиланган тартибда кўздан кечирилганида, хонадон оғилхонасидан 1 туп “каннабис” гиёҳвандлик ўсимлиги ҳамда оғирлиги 1 граммга тенг бўлган “марихуана” гиёҳвандлик моддаси борлиги аниқланди.

Тадбир давомида жами 141 грамм бўлган “марихуана” гиёҳванд моддаси ҳамда 1 туп “каннабис” гиёҳвандлик ўсимлиги ашёвий далил сифатида олинди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

24.09.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг