Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Кийимлар орасига яширилган ярим килограмм тилла тақинчоқлар фош бўлди
554
Заргарлик буюмларини яширин йўллар билан олиб ўтишга бўлган уринишлар божхона органлари ходимлари томонидан ўз вақтида бартараф қилинмоқда.
Кийимлар орасига яширилган ярим килограмм тилла тақинчоқлар фош бўлди

Жумладан, жорий йилнинг 24 сентябр куни Тошкент халқаро аэропортига хорижий рейс билан учиб келган фуқаро М.М.нинг хатти-ҳаракатлари божхоначилар эътиборини тортди ва ушбу шахс белгиланган тартибда божхона назоратидан ўтказилди.

 Натижада, ушбу шахс эгнидаги кийимлари ва юклари орасига жисмоний шахслар учун белгиланган олиб кириш меъёридан ортиқ бўлган умумий қиймати 160 миллион сўмлик 492,5 грамм қимматбаҳо металлдан ясалган заргарлик буюмларини яширинча олиб киришга уринганлиги аниқланган.

Ҳозирда юқоридаги ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

25.09.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг