Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Божхона ходимлари кенг жамоатчилик билан профилактик учрашувлар ўтказмоқда
123
Маълумки коррупция хар қандай жамиятнинг сиёсий ва иқтисодий ривожланишига зарар етказади, давлатнинг конституциявий асосларини ҳамда жамиятнинг маънавий-ахлоқий асосларини емиради, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини жиддий тарзда бузилишига олиб келади.
Божхона ходимлари кенг жамоатчилик билан профилактик учрашувлар ўтказмоқда

Коррупция уюшган жиноятчиликни, терроризмни ва инсоният хавфсизлигига қарши қаратилган бошқа таҳдидларнинг ўсишига ёрдам беради.  Коррупция – иллат, коррупция – тараққиёт кушандаси. Мазкур  иллатни олдини олишда, унга нисбатан ёш авлодда нафратни шакллантиришда профилактик суҳбат ва тарғиботлар ҳам муҳим аҳамиятга эга. Шу мақсадда, божхона органлари томонидан профилактик учрашувлар доимий ташкил этилмоқда.

Жумладан, Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси “Термиз аэропорт” ва “Гулбаҳор” чегара божхона пости ходимлари ўзлари хизмат олиб бораётган постлардан ҳаракатланаётган фуқаролар билан коррупция жинояти ва унинг оқибатлари мавзусида учрашув ўтказдилар.

Тадбирда, божхона ходимлари Давлатимиз раҳбарининг 2019 йил 27 май куни қабул қилинган “Ўзбекистон Республикасида коррупцияга қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5729-сонли Фармонига алоҳида тўхталиб ўтдилар.

Мазкур фармонга мувофиқ 2019–2020-йилларда коррупцияга қарши кураш давлат дастури тасдиқланган бўлиб, унинг асосий вазифаси коррупцияга доир ҳуқуқбузарликларга замин яратаётган сабаблар ва шарт-шароитларга қарши кескин чоралар кўрган ҳолда курашишдан иборатдир.

Ташкил этилган учрашувда, сўзга чиққанлар, жамиятда коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни қарор топтириш ўта долзарб масала эканлигини гарчи уни бажариш доирасида масъул идоралар белгиланган бўлса-да, унинг тўлақонли рўёбга чиқиши учун ҳар бир фуқаро ўзида масъулият ҳис этса, қўйилган мақсад ва муддаолар ечими пайдо бўлишини таъкидлашди.

Тадбир сўнгида, тадбир иштирокчиларига қонунбузарлик ҳолатлари юзасидан вилоят божхона бошқармасининг 76-225-02-26 ёки Давлат божхона қўмитасининг 11-08 рақамли ишонч телефонлари эслатиб ўтилди.

25.09.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг