Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
“Коррупция - ҳалокатга йўл” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди
137
Ҳар бир ривожланган ва ривожланаётган давлатларни барқарорлик билан тараққий этишига коррупция иллати қаршилик кўрсатиб келмоқда. Шу боисдан ҳам коррупцияга қарши курашиш бутун дунё мамлакатларининг долзарб муаммоси бўлиб қолмоқда.
 “Коррупция - ҳалокатга йўл” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди

Бугунги кунда мамлакатимизда бу иллатга қарши самарали кураш олиб борилмоқда. Бозор иқтисодиётини янада ривожлантириш, халққа ва тадбиркорларга ҳалақит бераётган тўсиқларни бартараф этиш бўйича бир қатор чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

 Қашқадарё вилоят божхона бошқармаси томонидан ҳам коррупциянинг олдини олиш бўйича доимий тарзда тадбиркорлар, фуқаролар, шахсий таркиб ва бошқа орган вакиллари билан ҳамкорликда давра суҳбатлари ҳамда семинарлар ўтказилиб келинмоқда.

Жумладан, куни кеча бошқармада вилоят Адлия бошқармаси билан ҳамкорликда “Коррупция - ҳалокатга йўл” мавзуси остида давра суҳбати ўтказилди. Унда Ўз хавфсизлик гуруҳи ходими С.Эргашев сўзга чиқиб, жорий йилнинг ўтган даври мобайнида коррупция ва унинг олдини олиш бўйича амалга оширилган ишлар ҳақида иштирокчиларга маълумот берди. Коррупцияга  қарши курашишда барча бирдек масъул эканлиги яна бир бор таъкидланди. Тадбир давомида вилоят Адлия бошқармаси масъул ходими Р.Абдуллаева томонидан коррупциянинг келиб чиқиш сабаблари, салбий оқибатлари ҳамда унинг олдини олиш бўйича сўз юритилди. Хулоса ўрнида коррупцияга қарши курашишда ҳар бир раҳбар, ҳар бир фуқаро ўзига юклатилган вазифани сидқидилдан, ҳалол адо этса, мамлакатимизда соғлом муҳит қарор топиши, ижтимоий-сиёсий барқарорлик янада мустаҳкамланиши таъкидлаб ўтилди.

Шундан сўнг, тадбир давом эттирилиб, унда божхона ходимларини хизмат ва шахсий автотранспорт воситасини бошқариш жараёнида ҳавфсизлик қоидаларига риоя қилишлари юзасидан вилоят йўл ҳаракати ҳавфсизлиги бошқармаси масъул ходимлари Ж.Бахтиев ва А.Ходжаевлар сўзга чиқдилар. Улар ўз маърузаларида йўл ҳаракати қоидаларига киритилган янги ўзгаришлар, шунингдек соҳага оид янги қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун-моҳияти тўғрисида сўз юритиб, йўл транспорт ходисаларини олдини олиш бўйича ҳам тушунтиришлар бердилар.                                               

Тадбир сўнггида эса иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларига соҳа мутахассислари томонидан батафсил жавоблар олишди.

25.09.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг