Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Бухорода матбуот анжумани бўлиб ўтди
151
Бухоро вилояти божхона бошкармасида ОАВ вакиллари учун навбатдаги матбуот анжумани ўтказилди. Унда вилоятда фаолият кўрсатаётган журналистлар ва соҳа вакиллари иштирок этишди.
Бухорода матбуот анжумани бўлиб ўтди

Журналистларга даставвал Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 27 июндаги "Солиқ ва божхона имтиёзлари берилишини янада тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармони билан четдан импорт килинадиган товарларга қўшилган қиймат солиғи жорий этилиши юзасидан маълумотлар бериб ўтилди.

Шунингдек божхона органлари вакиллари божхона тўловларига тортилмайдиган жисмоний шахслар томонидан олиб кириладиган товарларнинг айрим турлари учун белгиланган миқдор нормалари хусусида тўхталиб ўтишди. Мазкур нормалар талабларига риоя этмаган ҳолда белгиланган миқдордан ортиқча товарларни божхона тўловларисиз олиб киришга уриниш ҳолатлари юзасидан маълумотлар бериб ўтилди. Жумладан, жорий йилнинг ўтган 8 ойи давомида 761 та шу турдаги қонунбузилиш ҳолатлари аниқланган бўлиб, жами 6,5 миллиард сўмлик товарлар божхона органлари томонидан ашёвий далил сифатида олинган. Бу ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 323 тага кўп демакдир. 

Шунингдек, матбуот анжуманида экспорт қилишда яратилган қулайликлар тўғрисида ҳам батафсил маълумот берилди.

Тадбир якунида, журналистларни қизиқтирган саволларга мутахассислар томонидан батафсил жавоблар қайтарилди.

25.09.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг