Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Давлат божхона қўмитаси ижтимоий тармоқларда тарқалган хабар юзасидан муносабат билдиради
920
Жорий йил 26 сентябрь куни айрим ижтимоий тармоқларда Тошкент халқаро аэропортида хизмат ўтаётган божхона ходимлари томонидан “яшил” йўлак орқали ҳаракатланган фуқаролар томонидан олиб келинаётган товарларни божхона назоратидан ўтказилиши билан боғлиқ хабар тарқатилди. Ушбу хабар юзасидан Давлат божхона қўмитаси муносабат билдиради.
Давлат божхона қўмитаси ижтимоий тармоқларда тарқалган хабар юзасидан муносабат билдиради

Амалдаги қонунчиликка кўра, халқаро аэропортлар орқали божхона чегарасини кесиб ўтаётган жисмоний шахслар томонидан ўз эҳтиёжлари учун товарларни олиб ўтилишида божхона тўловлари ундирилмайдиган меъёр 2000 АҚШ доллари этиб белгиланган.

Бугунги кунда Ўзбекистон Республикасининг халқаро аэропортларида икки йўлакли тизим яъни “яшил” ва “қизил” йўлаклар жорий қилинган.

Жисмоний шахсларнинг “яшил” йўлакдан ўтишлари уларни божхона қонунчилиги талабларига риоя этиш мажбуриятидан озод этмайди.

Жисмоний шахслар томонидан тижорат мақсадида (ўз эҳтиёжи учун мўлжалланмаган) товарларни божхона чегараси орқали олиб ўтишида албатта уларни божхона органларига ёзма декларациялашлари ва қонунчиликда белгиланган божхона тўловларини тўлашлари лозим бўлади.

Шуни таъкидлаш жоизки, айрим фуқаролар томонидан товарларни божхона тўловларисиз олиб ўтиш меъёрлари “ниқоби” остида тижорат мақсадидаги товарларни олиб ўтишга уриниш ҳолатлари ҳам учраб турибди.

Жумладан, жорий йилнинг 19 сентябрь куни хориждан учиб келган ва “яшил” йўлак орқали ҳаракатланган фуқаролар А.Б. ва Г.Н умумий қиймати 110 миллион сўмга тенг бўлган жами 7900 дона “Монталин” номли дори воситаларини, 24 сентябрь куни эса “яшил” йўлак орқали ҳаракатланган яна бир фуқаро М.М. эгнидаги кийимлари ва юклари орасида умумий қиймати  160 миллион сўмлик 492,5 грамм қимматбаҳо металлдан ясалган заргарлик буюмларини ноқонуний равишда олиб ўтишга уринганлиги аниқланди.

Шу ўринда Давлат божхона қўмитаси фуқаролардан юртимизда божхона соҳасида яратилаётган қулайликлардан оқилона фойдаланган ҳолда божхона қонунчилигига риоя этишни сўрайди.

 

 

 

26.09.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг