Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Фарзанд – ота-онанинг юзидир
95
Оила – тарбия қўрғони. Унинг пойдевори нечоғлик мустаҳкам ёки мўртлиги фарзанд тарбиясида намоён бўлади. Қолаверса, ҳаёт йўлларида ўзидан яхши ном қолдирмоқликнинг бирдан-бир йўли ҳам оқил ва комил фарзандларни тарбиялаш бўлиб, бундан нафақат ота-она, балки бутун жамият наф кўради.
Фарзанд – ота-онанинг юзидир

Давлат божхона қўмитаси Божхона институтининг 3-босқич тингловчиси Зилола Ўралова ҳам ота-онасининг берган тарбияси ва ишончини оқлаш баробарида ёшларга яратиб берилаётган шарт-шароитлар ва имкониятлардан унумли фойдаланиб, аъло баҳоларга ўқиб келмоқда. Шу боис у 2018-2019 ўқув йилида институтда жорий этилган “NAMUNALI BOJXONA TINGLOVCHISIGA” кўчма вимпели ва кўкрак нишонига муносиб деб топилди.

Жиззах вилояти божхона бошқармасининг Кадрлар бўлими бошлиғи М.Алиев, Ёшлар иттифоқи етакчиси А.Саидқулов ҳамда Фахрийлар Уюшмаси бўлими Раиси Б.Алижонов ва “Наврўз” МФЙ фаоллари билан ҳамкорликда ушбу иқтидорли тингловчининг ота-онасини муносиб табриклаш мақсадида хонадонга  борилиб, Фахрийлар Уюшмасининг Миннатдорлик хати тантанали равишда топширилди.

Учрашув давомида бугунги кунда ёшларга берилаётган юксак эътибор, яратилаётган шарт-шароитлар ва бундан ёшларимиз унумли фойдаланган ҳолда яхши натижаларни қўлга киритаётганликлари айтиб ўтилди. Айтиш керак, Зилола Ўралованинг  соғлом фикрли, билимли бўлиб камолга етишида бевосита ота онасининг ўрни беқиёс. Шу боис Давлат божхона қўмитаси ва институт раҳбарияти номидан унинг ота-онасига алоҳида миннатдорчилик билдирилди.

 

27.09.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг