Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Коррупция – ҳалокатга йўл
119
Ҳар бир ривожланган ва ривожланаётган давлатларни барқарорлик билан тараққий этишига коррупция иллати сезиларли даражада таъсир кўрсатмоқда.
Коррупция – ҳалокатга йўл

Бугунги кунда мамлакатимизда бу иллатга қарши самарали кураш олиб борилмоқда.

Жумладан, Бухоро вилояти божхона бошқармасида ходимларнинг ҳуқуқий билим ва савиясини ошириш мақсадида коррупцияга қарши курашиш борасида олиб борилаётган ишлар самарадорлигини оширишга қаратилган “Коррупция – ҳалокатга йўл” номли тадбир бўлиб ўтди.

Тадбирни Республика Маънавият ва маърифат марказининг Бухоро вилоят бўлими масъул ходимаси Н.Ибодова ўз маърузаси билан очиб бераркан, божхона органлари ходимларини маънавий-маърифий билим салоҳиятини мустаҳкамлаш, ушбу йўналишдаги ишлар самарадорлигини ошириш бўйича бир қатор тадбирлар амалга ошириб келинаётганлигини таъкидлаб ўтди. 

Зеро, муҳтарам Юртбошимиз таъбири билан айтганда, Биз маънавият ва маърифат ишини ватанпарварлик иши, виждон иши, деб биламиз. Виждони, маънавияти бор инсон Ватанни албатта яхши кўради. Виждон, маънавият дегани – халққа, Ватанга чин юракдан хизмат қилиш деганидир.

Шундан сўнг, тадбирда Ўз хавфсизлик гуруҳи ходими А.Рузметов сўзга чиқиб, Коррупцияга қарши курашиш йўналишида бошқармада олиб борилаётган ишлар, жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 27 майдаги “Ўзбекистон Республикасида коррупцияга қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5729-сонли Фармонининг мазмун моҳияти ва мазкур фармон билан тасдиқланган Давлат дастурида белгиланган вазифалар хусусида тўхталиб ўтди.

Йиғилиш давомида божхона органларининг асосий вазифаси республикамизнинг иқтисодий манфаатларини ҳимоя қилишдан иборатлилиги, тизимда коррупцияга қарши барча бирдек курашиши кераклиги хусусида мулоҳазалар билдирилди.

Тадбир якунида Давлат божхона қўмитаси Ўз хавфсизлик бошқармаси томонидан тайёрланган “Коррупция – ҳалокатга йўл” номли видеоролик шахсий таркибга намойиш қилинди.

27.09.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг