Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Ўзбекистон божхона ходими Жаҳон божхона ташкилотида иш бошлади
291
Давлат божхона қўмитаси бош инспектори Улуғбек Таджиев мазкур ташкилотнинг Карьерани ошириш дастури доирасида эндиликда Жаҳон божхона ташкилотининг Божхона хизматлари салоҳиятини мустаҳкамлаш бўлимида фаолият олиб боради.
Ўзбекистон божхона ходими Жаҳон божхона ташкилотида иш бошлади

Бу эса шубҳасиз Улуғбек Таджиевга (суратда чапдан иккинчи) мазкур йўналишда замонавий билим ва профессионал тажриба орттириш имконини беради.
ЖБТнинг Карьерани ошириш дастури 10 йилдан бери фаолият юритади. Дастурда бу йил Ўзбекистон, Қозоғистон, Туркманистон ва Тожикистон вакиллари иштирок этган бўлса-да, ғолиблик юртдошимизга насиб этди.
Ўзбекистонлик мутахассисни жамоага шахсан Жаҳон божхона ташкилоти бош котиби Кунио Миккуриа таништирди.

28.09.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг