Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси танлов эълон қилади
329
Сурхондарё вилоят божхона бошқармаси замонавий тасвирга олиш ва монтаж қилиш техниклари харид қилиш бўйича бўйича танлов эълон қилади.

Таклифлар техник ва тижорат қисмларга ажратилган ҳолда алоҳида ёпиқ конвертларда ва устки қисмига “Замонавий тасвирга олиш ва монтаж қилиш техниклари” сўзлари ёзилган ва муҳрланган ҳолда топширилиши шарт. Таклифларнинг техник ва тижорат қисмлари конвертлари устки қисмига мос равишда “Техник қисми” ва “Тижорат қисми” сўзлари ёзилган бўлиши шарт. Танлов бўйича таклифлар эълон чоп қилинган кундан 30 кун мобайнида ҳар куни соат 18.00 гача қабул қилинади.

Техник талабларни бу ердан кўчириб олиш мумкин.

Таклифлар тақдим этилаётганда қуйидаги шартлар инобатга олинсин:

- тўлов тури олдиндан 15%, қолган 85 % тўлов ишлар тўлиқ амалга оширилганидан сўнг;

- гувоҳнома нусхаси корхонанинг асл муҳри туширилган ҳолда.

- товар етказиб бериш муддати – олдиндан тўлов амалга оширилган кундан сўнг 10 кун ичида.

Қўшимча маълумотлар ва танлов хужжатларини олиш учун: Сурхондарё вилояти, Термиз шаҳри,  И.Каримов кўчаси 286- уй манзили бўйича мурожаат қилиш мумкин.

Телефонлар: (0376) 225-05-87, 225-24-51(ички:88-44)

6.08.2018

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг