Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Самарқанд туманида импортни оптималлаштириш ва экспортни янада ошириш учун нима ишлар қилинаяпти?
97
Самарқанд туманида жорий йилда қиймати 470,3 миллиард сўм бўлган 86 та инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш режалаштирилган. Бунинг натижасида 974 та янги иш ўрни яратилиши кўзда тутилган.

Жорий йилнинг ўтган саккиз ойида 161,6 миллиард сўм маблағ ўзлаштирилиб, 50 та лойиҳа ишга туширилди ва 587 та янги иш ўринлари яратилди. Хусусан, қишлоқ ҳўжалиги йўналишида 66,7 миллиард сўм маблағ ҳисобига 25 та лойиҳа амалга оширилди, 182 кишининг бандлиги таъминланди. Саноат йўналишидаги 16 та лойиҳа доирасида 86,6 миллиард сўм маблағ ўзлаштирилиб, 306 та янги иш ўрни яратилди. Хизмат кўрсатиш йўналишида 46 киши иш билан таъминланиб, 9 та лойиҳа учун 8,3 миллиард сўм инвестиция киритилди.

Инвестиция дастурларининг амалга оширилиши натижасида туманда илгари бўлмаган саноат маҳсулотлари тайёрлаш ва хизматлар кўрсатиш йўлга қўйилди. Жумладан, “Сам Рафоат Текстил” масъулияти чекланган жамияти 43,7 миллиард сўмлик лойиҳани амалга оширди. Корхона жорий йилнинг май ойидан буён 96 киши момиқ сочиқлар ишлаб чиқариш билан шуғулланмоқда. Корхона йилига 200 минг метр куб миқдордаги маҳсулотларини ички бозордан ташқари, Россия Федерацияси, Тожикистон, Қозоғистон, Қирғизистон ва Польша Республикаларига экспорт қилишни режалаштирмоқда.

“Дастбакор Барака” масъулияти чекланган жамиятида рефрежераторли пластмасса қувурлари ишлаб чиқариш йўлга қўйилди. Бу ерда қиймати 3,1 миллиард сўмлик лойиҳа доирасида 17 та янги иш ўринлари яратилиб, йилига 50,0 минг погонометр пластик қувурлар тайёрланмоқда. Аҳамиятлиси, ушбу корхона маҳсулотларининг ҳам бир қисми экспортга чиқарилиши режалаштирилган. Бунинг учун Тожикистон ва Қозоғистонлик ҳамкорлар билан келишувларга эришилган.

Шу пайтга қадар туманнинг паррандачилик йўналишида фаолият кўрсатаётган тадбиркорлари озуқани Қозоғистон Республикасидан икки баробар қиммат нархларга олиб келган. Эндиликда бундай озуқа “Гафуров-С боғлари” фермер хўжалигида тайёрланмоқда. Жами 3,2 миллиард сўм маблағ сарфланган ушбу лойиҳа доирасида 15 та янги иш ўринлари яратилган корхонада бугун йилига 5200 тонна парранда озуқаси тайёрланмоқда. Айни пайтда маҳсулотга Россия Федерацияси ва Тожикистон Республикасидан ҳам буюртмалар қабул қилинмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикасининг солиқ сиёсатини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2019 йил 26 сентябрдаги ПФ-5837-сон Фармонига биноан  2019 йил 1 октябрдан бошлаб қўшилган қиймат солиғининг ставкаси 20 фоиздан 15 фоизгача пасайтирилгани тадбиркорларга яқиндан етказилди. Мазкур ўзгариш истеъмол бозорининг барқарорлигини таъминлаш, маҳаллий ишлаб чиқарувчиларнинг рақобатбардошлигини ошириш учун шарт-шароитларни яратиш, шунингдек, қўшилган қиймат солиғининг узлуксиз «занжири»ни шакллантириш мақсадида қабул қилингани таъкидлади.

Туман экспортёрларини қўллаб-қувватлаш борасида вилоят божхона бошқармаси ҳам яқиндан амалий ёрдам кўрсатиб келмоқда.

28.09.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг