Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Коррупцияга қарши муросасиз кураш йўлида ходимларнинг маънавий билимини ошириш жуда муҳим
111
Бугун жаҳон миқёсида ҳал этилиши лозим бўлган асосий муаммолардан бири бу – коррупциядир. Негаки, ушбу иллат фақат давлат ва жамиятнинг сиёсий-иқтисодий ривожланишига жиддий путур етказибгина қолмай, инсон ҳуқуқ ва эркинликларининг поймол бўлишига ҳам олиб келади. Шу боис, унга қарши курашиш амалга оширилиши зарур бўлган долзарб вазифалардан бирига айланди.
Коррупцияга қарши муросасиз кураш йўлида ходимларнинг маънавий билимини ошириш жуда муҳим

Ушбу вазифалар ижроси Жиззах вилоят божхона бошқармасида ҳам тизимли равишда амалга оширилиб, ходимларнинг мавзу юзасидан маънавий билимлари оширилмоқда. Ана шундай профилактик тадбирларнинг навбатдагиси “Жиззах” ТИФ божхона постида бўлиб ўтди. Унда бошқарманинг Ўз хавфсизлик гуруҳи раҳбари Б.Анварханов ва Давлат хавфсизлик хизмати Жиззах вилояти бошқармаси масъул ходими Н.Ғуломов ҳам иштирок этди.

Тадбир давомида, ходимларга коррупция иллати ва унинг салбий оқибатлари, божхона органларида коррупция ҳолатларига йўл қўймаслик ва унга қарши муносиб курашиш бўйича амалга оширилиши лозим бўлган ишлар, олдинда турган долзарб вазифалар ҳақида иштирокчиларга маълумотлар берилди. Қолаверса, ходимларнинг бу иллатларга аралашиб қолмасликлари, доимо ўз касбига содиқ қолиб, ҳалол меҳнат қилишлари кераклиги тушунтирилди.

Бундан ташқари, Президентимизнинг жорий йил 27 май куни имзоланган “Ўзбекистон Республикасида коррупцияга қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги
ПФ-5729-сон Фармони мазмун-моҳияти ва уни қабул қилишдан кўзланган асосий мақсад ҳақида пост ходимларига кенг тушунчалар бериб ўтилди.

Дарҳақиқат, коррупция ҳар қандай жамиятнинг иқтисодий, ижтимоий, маънавий ҳаётига хавф соладиган, қолаверса, мамлакат тараққиётига тўсиқ бўладиган иллатдир. Агарда биз ҳаммамиз унга қарши курашиш тизими самарадорлигини ошира олсак нафақат божхона соҳасининг балки, мамлакатимизнинг халқаро майдондаги нуфузини ошириш билан бирга унинг имижини мустаҳкамлаган бўламиз.

28.09.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг